08 February 2014
12:12 - Нью-Йорк фондлар бозори тикланишга, унинг асосий кўрсатгичи Dow Jones юксалишга бошланди

Ўтган йилнинг охирги куни тарихий рекорд ҳисобланадиган 16 минг 588 га чиққан Dow Jones индекси сўнги 10 кунда тахминан 1 минг поғанага тушиб кетганди, бунинг сабаблари ҳақида ҳам тузуккина таҳлиллар ҳам бўлмади.

Аммо, сўнги 2 кун ичида Dow Jones сал кам 400 поғанага юксалиб, қаддини тиклашга бошлагандек кўринмоқда. Бу хусусда ҳам жиддий таҳлиллар йўқ.

2008 йилнинг ёзида АҚШда бошланган молиявий кризисдан аввал Dow Jones индекси 13-14 минг ўртасида ўйнаб турарди. Бу индекс АҚШдаги 40 та энг катта компанияларнинг акцияларини ўртача қиймати бўлганини ҳисобга олиб қуйидагича тахмин қилиш мумки. Кризисдан чиқиш даврида АҚШ доллари яхшигина девальвацияга учради. Демак, акцияларнинг нархи юксалди. Энди Dow Jones индексининг 15-17 минг ўртасида ўйнаб туриши оддий воқеа ҳисобланса ажаб эмас.