08 February 2014
10:46 - Сочида XXII Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлди
Кеча кечқурин ўтказилган очилиш маросими бутун дунёда қатта қизиқиш уйғотди. Уни телеканаллар орқали 3 млрд одам кўргани рус хабар воситалари тарфидан иддао қилинмоқда.

Ўтган куни Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиши билан боғлиқ бўлган хабарлардан бирида “Россия Президенти Владимир Путин бу ўйинларга ўз шахсий обрўсининг ўлчови сифатида қараётганини” урғулаган эдик. Бугун АҚШнинг дунёча машҳур Reuters агантлиги айнан шу фикрни қайтарибди.

Очилиш маросими баъзи техник камчиликларга қармасдан муҳташам шаклда ўтганини бутун жаҳон журналистлари ёзмоқдалар.

Ўзбекистон Президенти Ислом Карим тўғри очилиш маросимига етиб борибди, очилишдан олдинми ёки кейин, ён қўшнимиз Туркманистоннинг Президенти, худди ўзи каби дунёнинг энг ёмон 10 диктатрлар рўйхатига кирган, Қурбангули Бердимуҳамедов билан учрашибди. Худди бошқа одам қуриб қолгандек.

Дарвоқе, Ўзбекистон байроғини очилиш маросими ўтказилган “Фишт” стадионда Ксения Григорьева кўтариб ўтди.

Сочидаги Қишки Олимпиада Ўйинлари 22 февралда битади. Демак, 2 ҳафта Владимир Путин ва бутун дунёнинг ҳаёли Сочида биронта террористик акт бўлармикан, деган савол билан машғул бўлади. Бўлмасини истаймиз.