07 February 2014
01:37 -
Туркиядаги исломий деб ҳисобланадиган ҳукмрон партиянинг рейтинги тушмоқда, аммо у ҳали ҳам биринчи ўринда
Ўтган йили 17 декабрда бошланган сиёсий зилзила, яъни исломий деб ҳисобланадиган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) фаолларининг мавжуд ҳукуматдаги юқори поғаналарида ишлайдиган катта гуруҳи коррупция ва порахўрлик билан қўлган туширилгандан кейин, бу партиянинг обрўси тишиши аниқ эди. Бу партиянинг раиси, Бош вазир Ражаб Эрдўғон бу воқеаларни аввалмбор ўзи ва оиласига, партиясига, ҳатто Туркияга қарши уюштирлган фитна, биз бу жараёндан тоза бўлиб чиқамиз, 30 мартда бўладиган маҳаллий сайловларда авваллари каби 50 фоиздан кўп овоз олиб, ғалаба қозонамиз маъносидаги гапларига ҳам ишониш қийин бўлиб қолган эди.
Табиий, сайлов олдидан мухолифат ва ҳукумат бир-бирини қаттиқ танқид қилиш билан бирга, турли мустақил ташклотлар тарафидан ўтказилаётган сўровномаларнинг натижаларини кузатиб бормоқда, уларга қараб ўз тактика ва стратегияларига тузатишлар киритмоқда.
Турли сўровномалардаги рақамлар турли бўлса ҳам, битта нарса аниқ - АТПнинг рейтинги тушиб бормоқда.
Масала,н бугун қисқартирилган номи ORC бўлган ширкат тарафидан ўтказган сўровноманинг натижалари эълон қилинди. 25 январь – 2 февраль ўрасида ўтказилган сўровномада мавжуд партияларга бериладиган овозларнинг фоизи қуйидагича:
Адолат ва Тараққиёт Партияси 45 %
Жумҳирият Халқ Партияси – 29,3 %
Миллиётчи Ҳараат Партияси – 15,1 %
Курдларнинг Тинчлик ва демократия Партияси – 6,2 %
Саодат Партияси (бу ҳам исломий партия) – 2,1%
Бошқа партиялар 2,4 %
Сайловларгача ҳали тахминан 2 ой вақт бор. Ҳали кўп нарса ўзгариши муқаррар. Аммо АТПнинг рейтинги тушишни давом эттирса керак.