Бугун русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Латвияда 2018 йилгача бу мамлакатдагаи ҳамма русча мактабларни бекитиш режаси қабул қилганини ва Россия ташқи ишлар вазирлиги бу режаларни танқид қилганини хабар қилди. Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Александр Лукашевич бу масалага халқаро тизимлар ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ўз баҳоларини берадилар деб умид қилибди. Унинг айтишича, ЕХҲТ, Европа Кенгаши ва Венеция комиссиялари мактабларни бекитмаслик ҳақида маслаҳат беришган, лекин Латвия уларга қулоқ солмаяпти эмиш.
Маълумки, руслар Латвияга босқинчи ва мустамлакачи сифатида келганлар. Шу сабабли яқинда мустақилликка эришган латвияликларнининг туйғу билан қилаётган ишларини қайсидир маънода тушунса бўлади.
Лекин қўшниларимиз Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда бу ерда азалдан бери яшаётган ўзбекларнинг мактаблари ёпиб ташланаётгани ҳақида “Ҳаракат” агeнтлиги кўплаб хабарлар берди. Буларга нима дейиш керак? Нимага Ўзбекистон ҳукумати, ташқи ишлар вазирлиги ва ўзбек зиёлилари жим? Ўзбекистон ҳукумати ва ташқи ишлар вазирлиги тожикларнинг қўлида бўлгани, зиёлиларимиз подага айлангани қўшнилармизни ўз она юртларида яшаётган ўзбекларга қарши ишлар қилишга руҳлантирмаяптими?