05 February 2014
20:19 -
Термизда қаҳратон рекорд кўрсаткични қайд этди
Кеча, 4 февралда Ўзбекистоннинг энг иссиқ шаҳри бўлган Термизда совуқ ҳаво 42 йил аввалги рекордни ортда қолдирди. 1972 йил Термизда Цельсий шкаласи бўйича совуқ -17,5 даражани қайд қилган экан. Кеча эса термометрларнинг симоб устуни бу шаҳарда -21,7 даражага тушиб кетди. Синоптикларнинг таъкидича, айни дақиқаларда Қаршида ҳам -21 даража совуқ.
Хуллас, ҳамма ерда йўллар музлаган, бунинг устига, ҳатто пойтахт Тошкентда ҳам табиий газ таъминотида оқсашлар бор. Мухбирларимизга боғланаётган қора-қамишликлар, чорсуликлар газнинг жуда пасайиб кетгани ҳақида интернетга ёзишни сўрашди.
Метеорологлар кишиларда ишчанлик кайфияти ва ҳафслани бутунлай тушириб юборган совуқнинг яна 5 кун давоми этишини таъкилашмоқда.