Бугун Туркиянинг энг машҳур “Миллиёт” гезетасида берилган хабарга кўра, бу мамлакатнинг ўрталарида жойлашган Испарта вилояти Янгисарбодом туманидан яшайдиган Ёлчин Соғлом 2009 йилда бир маҳаллар Отатурк тарафидан тузилган сўл қанотли Жумҳурият Халқ Партиясининг Испарта Вилоят Кенгашига аъзо этиб сайланган экан. У Янгисарбодом туманининг ҳокими, ҳозир Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг аъзоси Яшар Генчарнинг ўғлини уйланиш тўйида куёвга пул бергани ёки ўзбекча қилиб айтсак, пул қистиргани учун партиясидан ҳайдалибди.
Кейин маълум бўлишича, Ёлчин Соғлом бироз аввал қандайдир мажлисда яна ўша туман ҳокимига ўзи ўтирган жойни бўшатиб берган ҳам экан. Бу воқеа, яъни лаганбардорлик воқеаси ҳам, уни партиядан ҳайдашда ҳисобга олинибди.
Лаганбардорликни кўп ҳолларда ҳурмат кўрсатишдан ажратиш қийин, аммо шундай бўлса ҳам, бутун дунёда лаганбардорликка қарши кураш олиб борилади. Аммо, Ўзбекистонда лаганбардорлик миллий сифатга айланиб кетган. Уни йўқ қилиш учун узоқ вақт курашишимиз керак.
Бироқ, яна бир миллий сифатимизга айланган одатимизни, яъни тўйларда хонандаю раққосларга, умуман, ҳар кимга пул қистиришдек ибтидоий одатни иложи борича йўқ қилиш керак.
Ҳозир Youtube тармоғида ўзбекистонлик, пакана бўйли машҳур қизиқчининг (исмини тилга олишни истамадик) Нью-Йоркдаги ўзбекларнинг тўйида қизиқчилик қилаётганини кўриш мумкин. 21 асрда ўзбеклар пул қистириш билан овора эканлигини кўриб кўнглингиз айнайди. Бундан пакана қизиқчимизнинг ўзи ҳам роҳатсиз бўлиб, гўёки эътироз билдиргандек ҳаракатлар қилади, аммо пулларни чўнтагига тиқиб қўйишдан ўзини тўхтатолмайди. Пул ширин-да.
Қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда ва миллатдошларимизни қирғин қилганда қисиб ўтириб, миллат сифатини йўқотдик. Тан олиш керакки, Қирғизистондаги воқеалар миллий сифатимизни йўқотишда сўнгги қадам бўлди, холос. Аммо, бу нуқтага йиллар эмас, асрлардан бери қаддамма-қадам ўзимиз кетаётгандик. Охирги аср ва йилларда қиладиган ишимиз 5 маҳал номоз ўқиш, катта лавозимдагиларга лаганбардорлик қилиш, эртаю кеч ош бериш ва ош ейиш, имкон бор ерда ибтидойилигимизни кўрсатиб, ҳатто Нью-Йоркда ҳам, бир-биримизга пул қистириш билан машғул бўлиш бўлган.
Биз, Ал-Ҳоразмий, Ал-Беруний, Улуғбек авлодлари, ривожланишда дунёдан орқада қолиб кетаётганимизни ҳам сезмадик, биз шам чироқ билан ўтирар экан, дунё электрга ўтиб олганини ҳам кўрмадик, руслар қадамма-қадам бизни босиб олишар экан, уларга қарши кураш йўлида бирлашишни ҳам ўйламадик, Горбачев бошлаб берган қайта-қуриш йиллари “Бирлик” Халқ Ҳаракати миллатни тарихда биринчи марта ўз келажаги учун курашга олиб чиқди, аммо ичимиздан чиққан Салой Мадамин бошчилигидаги ҳоин-ҳаромийлар бизни КГБга ва Ислом Карим раҳбарлигидаги тожикларга сотишди. Мана ҳозир қозоқларга мардикорлик қиладиган, аёлларимизни чет элларга фоҳишалик қилишга жўнатадиган пода ҳолига тушдик.
Қайтадан одам бўлишимиз энди жуда қийин, аммо “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлат айтганидек, ҳатто қилиб бўлмайдиган ишларни ҳам қилишдан бошқа йўлимиз йўқ. Миллатга хоинлик қилганларга нисбатан олий жазони тиклашдан бошқа йўлимиз йўқ.
Келинг, ҳеч бўлмаса, авваламбор, ош бериш ва ош ейишни культга айлантиришдан дарҳол воз кечайлик, пул қистиришни дарҳол тўхтатайлик. Керак бўлса, буларни тақиқлайдиган қонунлар чиқарайлик.