05 February 2014
01:18 -
Қизиқ: Нурсултон Назарбой каби Илҳом Алиевни ҳам ядровий хавфсизлик саммитига таклиф қилишибди
Ўтган кунги хабаримизда расмий ташриф билан Остонга келган Голландия ташқи ишлар вазири Франс Тиммерманс Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойни Голландия қироли номидан шу йил март ойида Голландия пойтахти Гаагда бўладиган ядровий хавфсизлик саммитига расман таклиф қилганини бидирган эдик.
Озорбайжон оммавий ахборот воситаларинг кечаги хабарларидан маълум бўлишича, бу мамлакатга ҳам келган Голландия ташқи ишлар вазири Франс Тиммерманс Илҳом Алиевни ҳам ядровий хавфсизлик саммитига таклиф қилибди. 2012 йили Сеулда ўтказилган аввалги саммитда иштирок этган Озорбайжон Президенти бу йилги саммитга ҳам боришини эълон қилган.
Остонадан Бакуга келган Франс Тиммерманс Ўзбекистонни четлаб ўтгани яна бир бор кўрсатмоқдаки, дунёнинг ривожланган давлатлари, балки, Жанубий Корея бундан истисно, Ислом Каримни якка моховга чиқариб бўлишди. Уни биронта жиддий анжуманга чақиришмайди.
Фикримизча, дейди мухбиримиз, Ислом Каримни ҳамма нарсадан изоляция қилиш ўрнига, уни жаҳон структураларига тортишса, Ўзбекистон учун фойдалироқ бўларди. “Бирлик” Партияси шу каби фикри билан ЕИни Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиш ва уни изоляция қилиш сиёсатидан воз кечишга чақирган ва унинг чақириғига қулоқ солинганди. Бу хусусда ЕИнинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири каби лавозимида бўлган Хавьер Солананинг бош маслаҳатчиси “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга мактуб йўллаб, таклифи учун ўз бошлиғи номидан миннатдорчилик бидирганди.
Балки, “Бирлик” яна ўшанга ўхшаш таклиф билан чиқиши керакдир.