02 February 2014
18:12 - Ўзбекистонда бултур электроэнергия ишлаб чиқариш 3,4 фоиз, ЯИМ ҳажми 8,1 фоиз ошганига ишониш мумкинми?

Ўзбекистонда гўёки хабарчилик билан шуғугилланадиган масхарабоз сайтлардан бирида (12uz.com) давлатнинг “Ўзбекэнерго” компаниясининг матбуот марказига асосланиб, ўтган йили бу компания 53,2 млрд киловат соат электр энергияси ишлаб чиқаргани, ўсиш (ўтган йилга нисбатандир-да – “Ҳаракат") 3,9% бўлгани билдирилибди.

Узунгина хабарда бу ўсиш билан боғлиқ бўлган, аммо оддий ўқувчини қизиқтирмайдиган жуда кўп рақамлар келтирилади. Аммо, замонавий хабарчиликка оид биронта таҳлил йўқ.

Биринчидан, савол туғилади. Ислом Карим 17 январда Вазирлар Маҳкамасида қилган маърузасида бўлтур Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) 8,1% ортганини гапирди. Хўш, бизда электрэнергияни тежамкорлик билан ишлатишга бир йил ичида шунчалик ўрганиб кетишдики, электрэнергия ишлаб чиқариш 3,4 фоиз ошган бўлса ҳам, ЯИМ ҳажми 8,1 фоизга ошдими? Ишониш қийин. Демак, буни ишонтироладиган қилиб оддий ўқувчиларга тушунтириш лозим эди.

Ёки Ўзбекистон чет элдан электроэнергия импорт қилиш ҳисобига ЯИМ 8,1 оширилдими? Балки, Ислом Карим ёлғон гапиргандир, ЯИМ бунчага ошмагандир?

Тўғри, Ўзбекистонда бундай нарсалар билан қизиқадиган одаманинг ўзи йўқ. Ислом Карим ва ҳукумати эса, ўзбекларни лақиллатиб юраверади.

Шундай экан, мавжуд режимнинг югурдаги бўлган 12uz.com каби хабарчилик воситаларидан нима кутиш мумкин? Ахир, уларнинг вазифаси ўзбекларни лақиллатиб юраверишда иштирок этиш, холос.