02 February 2014
01:19 - Мюнхен Хавфсизик Конференциясининг кун тартибида Украина масаласи ҳам бор

1962 йилдан бери ўтказиладиган йиллик Мюнхен Хавфсизик Конференциясининг навбатдаги 60-чиси кеча иш бошлади. Кун тартибидаги масалалар – Сурия, Эрон ва Украинадаги кризис ҳамда киберхавфсизлиик.

Б у фикр алмашиш форумидан катта натижалар кутиб бўлмайди. Аммо кун тартибида Украинадаги кризис борлиги бу йилга мажлисга ҳамманинг эътиборини тортмоқда. Баъзи муҳим натижалар ҳозироқ бор. Масалан, форумнинг иш доирасида АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Украина мухолифатнинг лидерлари Арсений Яценюк ва Виталий Кличко билан учрашди. Бу мухолифатга катта маънавий куч берадиган учрашув бўлганини шубҳасиздир.

Учрашувда украиналик бизнесмен, миллардер, аввал Президент Кучма даврида ҳукумат тарафори, кейин Януковичга яқин бўлиб, яна кейинроқ, аниқроҳи, зарғалдоқчилар инқилоби пайтида Виктор Юшченконинг командасига қўшилган, 2009-2010 йиллари ташқи ишлар вазири бўлган Петр Порошенко ҳам иштирок этди. У Жон Керри билан учрашувда мухолифат тарафдори сифатида қатнашганга ўхшайди.

Конференцияда қатнашаётган Россия Ташқи ишлар варзии Сергей Лавров Украина ҳукуматига маънавий қўлла-қувватлаётгани ҳам сир эмас. У, Жон Керридан фарқли ўлароқ, Украина Ташқи ишлар вазири вазифасини вақтинча бажараётган Леонид Кожара билан учрашди.

Мюнхенда конференция давом этар экан, Киевдаги Евромайдонда жойларги евромайдонлар вакиллари йиғилиб, Форум ўтказдилар ва ўтиш даври ҳукуматининг иш йўналишларини белгиладилар.

Расмда - Виталий Кличко, Петр Порошенко, Жон Керри ва Арсений Яценюк.