31 January 2014
15:44 -
Россия Қозоғистонни кимга қарши қуроллантирмоқда? Ўзбекистонгами?

Россия вазири қозоқларга бериладиган комплексларнинг сони ва нархи ҳақида ҳеч нарса демаган, аммо Қозоғистон Ҳаво мудофааси кучлари Бошқўмондони Александр Сорокин руслар бу комплексларни текинга беришларини 2010 йилдаёқ айтган экан ва 10 тага яқин дивизионни таъминлаш учун етарли бўлган комплекслар берилишини урғулаган экан.
Хабарда яна айтилишича, шу пайтгача Қозоғистонга сони унча кўп бўлмаган С-300 комплекслари бериб бўлинган ва улар пойтахт Остонанинг ҳаво майдонини ҳимоя қилиш учун ишлатилмоқда.
Ўз-ўзидан маълумки, руслар ўзларига қарши ишлатилиши мумкин бўлган қуролларни қозоқларга ҳеч қачон бермасдилар. Демак, Қозоғистоннинг хавфсизлига таҳдид солувчи бошқа давлатлар бор деб ҳисобланади. Қайси давлатлар? АҚШми, Хитойми, Қирғизистон ёки Тожикистонми? Бўлиши мумкин эмас.
Хулоса битта: Қозоғистон вақти келиб Ўзбекистон билан ўртада бор бўлган муаммолар урушга айланишидан хавотирланиб, ҳозирданоқ тайёргарчилик кўрмоқда.