Кеча Бангладешнинг Читтагонг шаҳар суди Жамоат-и Исломий Партиясининг лидери ва яна 13 кишига қурол контрабандаси айби билан ўлим жазоси берди.
Қизиғи шундаки, улар яқинда қилинган айблар билан эмас, 2004 йилда Ҳиндистоннинг Ассам Эркинлик Фронтига кема билан 13 та тир-автомобилда қурол юборишга уриниш айби билан судланиб, ўлимга маҳкум қилиндилар. Ўшанда, тирлар Бангладеш портларининг бирида ҳали йўлга чиқмасданоқ ушланган экан.
Бундан ҳам қизиғи, ўтган йили сентябрь ойида шу партия Бош Котибининг ёрдамчиси Абдулқодир Мулла 1971 йили мустақиллик учун уруш бўлаётган даврда инсонликка қарши жиноят қилиш билан айбланиб, ўлимга маҳкум қилинган, декабрнинг бошида бу ҳукум юқори суд тарафидан тасдиқланган экан.
Ўшанда Туркия Бош вазири Ражаб Эдрўғон Бангалдешдаги ҳамкасби Шайх Ҳасинага телефон қлиб, ўз мамлакатида ўлим жазоси бекор қилинганини ҳам эслатиб, Абдулқодир Муллага берилган жазони бекор қилиш йўлларини қидиришга чақирган экан. Эслатиб ўтамиз, Туркияда 17 декабрь куни коррупция ва порахўрлик жанжали бошланди, Эрдўғоннинг тахти қимирлаб қолди. Ким билади, у шу ҳолида ҳам Бангладешдаги исломчини ҳимоя қилишга уринармиди? Ўша кезларда Абдулқодир Муллага берилган ҳукм ижро этилди ҳам.
Бангладешда исломий партия лидерларнинг бу шаклда жазоланиши тасодифий эмас. 1971 йилда Покистондан ажралиб чиқиб мустақил бўлган бу мамлакатда ҳали ҳам тўла барқарорлик йўқ, ҳозир ҳокимиятда бўлган дунёвийчилар исломий партияларнинг кучланиб кетишидан кўрқмоқдалар.
Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик принципини тан олмаса, ўрта арларга қайтмаслик учун, исломий партияларни куч билан ушлаб туришдан бошқа йўл йўққа ўхшамоқда.
Расмда - Абдулқодир Муллага берилган жазони бекор қилиш талаби билан ўтказилан пикетлардан бири.