28 January 2014
17:15 -
Ўзбекистон масхарабозликларга тўла: Бизда мустақил ахборот воситалари бормиш, миллатга хоинлик қилиш билан шуғулланаётган партия ва унинг депутатлари халқимизнинг ҳаёт сифатини янада ошириш ҳақида ўйлаётганмиш
ЎзА бераётган масхарабоз хабарлар ичида масхарабозлик чўққиларини кўриш мумкин.
Биринчи хабар. Бугун Тошкентда оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий эркинлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича давлат олиб бораётган ислоҳотлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтибди, унда депутатлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, босма ва интернет нашрларининг журналистлари, олий ўқув юртларининг журналистика факультети профессор-ўқитувчилари иштирок этишибди.
Давра суҳбатида нутқ сўзлаган Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори А.Тўраев, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Ш.Ғуломов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий журналистика соҳасини изчил равнақ топтириш, оммавий ахборот воситаларининг таъсирчанлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашибди.
Ана холос, дунёнинг 10 та энг ёмон диктаторликлари рўйхатига кирган Ўзбекистонда давлатнинг ўзи мустақил ахборот воситаларинига ёрдам бераётганмиш. Куласизми, йиғлайсими? Ўзбекистонда давлатнинг ўзиники бўлган ёки унинг чизган чизиғидан чиқмайдиган ахборот воситаларигина бор. Уларнинг ҳаммаси майда-чуйда масхарабоз хабарлар тарқатиш билан шуғулланадилар. Айнан уларнинг жиноят деса бўладиган айби туфайли, бечора ўзбеклар дунёни қўйиб туринг, Ўзбекистон ичида нима бўлаётганидан ҳам хабарсизлар.
Ўзбекистон ўз иқтисодининг кучи билан қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада эканлиги, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар кам эканлиги, ўзбек профессорлари рус ва қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олиши, шу сабабли миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчилик, минглаб аёллларимиз фоҳишалик билан шуғулланаётгани, Ўзбекистоннинг бор-йўғи 11 миллиард доллар бўлган Давлат Бюджети (аҳолиси биздан икки баравар кам бўлган Қозоғистонда бюджет 33 миллиард доллардан катта) ўша мардикор ва фоҳишаларимизнинг оилаларига юбораётган пули билан оёқда тургани халқдан яшириб келинади. Айнан мавжуд ахборот воситалари томонидан яшириб келинади. Бу ишлари билан ўзбек журналистлари ватанга ва миллатга хоинлик қилмоқдалар. Вақти келади, бунинг учун жавоб берадилар.
ЎзАнинг бошқа хабари Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳам давра суҳбати ўтказишгани ҳақида. Унда “Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар” муҳокама этилибди.
Аслида, мамлакат ва миллатнинг душманларидан иборат бўлган бу партиянинг марказий кенгаши ва уларнинг Олий Мажлисдаги депутаталари ҳам халқни алдаш билан шуғулланадилар. Бугунги давра суҳбати бу фикримизни яна бир марта исботлайди.
Бу ерда сўзга чиққан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси марказий кенгаши раиси С.Отамуродов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У.Муҳаммадиев, қуйи палатанинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.Маматов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш, барча соҳаларни изчил тараққий эттириш орқали халқимизнинг ҳаёт сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этаётганини ҳақида гапиришибди.
Нима, улар мамлакатда нималар бўлаётганини билишмайдими? Ўзбекистон ўз иқтосодининг кучи билан қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқада эканлиги, бизда ўртача ойлик қозоқлардан 8 баравар кам эканлиги, ўзбек профессорлари рус ва қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олиши, шу сабабли миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорчлик, минглаб аёллларимиз фоҳишалик билан шуғулланаётгани, Ўзбекистоннинг бор-йўғи 11 миллиардлик Давлат Бюджети ўша мардикор ва фоҳишаларимизнинг оилаларига юбораётган пули билан оёқда тургани халқдан яшириб келинаётганини ҳам билимайдими?
Бу қалбаки сиёсатчи ва депутатларЎзбекистоннинг аҳволини яхшилаш устида ишлаш, мамлакатимизнинг иқтисоди нимага чўкаётгани хусусида Ислом Карим ва унинг ҳукуматидан жавоб сўраш ўзларнинг бурч ва вазифалари эканлигини ҳам, шундай иш қилиш учун маош олаётганларини ҳам тушунмайдиган даражада аҳмоқларми?
Кўриниб турибдики, улар Ислом Карим режимининг бир парчаси сифатида давлат ва миллатга хоинлик қилмоқдалар. Вақти келади, улар ҳам миллат олдида жавоб берадилар.