28 January 2014
16:11 -
Украина сенсацияларга тўла: Олий Раданинг навбатдан ташқари мажлиси бўлмоқда, Бош вазир истеъфо истади
УНИАН хабар агентлигининг билдиришича, бугун эрталаб (ҳозир у ерда соат 13:11) Украина парламенти Олий Рада навбатдан ташқари мажлисини бошлади. Мажлисга собиқ президентлар Кравчук, Кучма ва Юшченколарнинг келишининг ўзи, бу мажлиснинг аҳамияти қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади.
Кун тартибидаги ягона, аммо буюк масала – мамлакатдаги сиёсий кризисдан чиқиш масаласи.
Бу йўналишда биринчи қадам қилиб ҳам бўлинди. Ҳукумат ва мухолифат фракцияларининг келишуви бўйича, 16 январда қабул қилинган репрессив қонунлар бекор қилинди. Бундай қарор учун мажлисда иштирок этаётган 412 депетатдан 361 нафари овоз берди. Коммунистик Партиянинг фракцияси тзлалигича қарши овоз берди. Гулдирос қарсаклар остида репрессив қонунларнинг бекор қилиниши – Украинада демократиянинг мислсиз ғалабасидир.
Олий Раданинг мажлиси давом этаётган пайтда Бош вазир Николай Азаров Президент Виктор Януковичга истеъфо аризаси бергани, Янукович бу истеъфони Олий Раданинг янги Бош вазир учун номзодлари борлигини кўрсагина қабул қилишини айтгани ҳақида хабар келди.
Шу дақиқаларда Олий Радада танафус эълон қилинди. Депутаталар Азаровнинг истеъфоси ва янги номзод бўйича парда орқасида музокаралар бошлашса керак.