28 January 2014
16:01 -
АҚШ Фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индексини қандай жин урди?
Нью-Йоркдаги машҳур Wall Street кўчасида жойлашганфондлар биржасини дунёнинг молиявий системасини бошқарадиган жой деса бўлади. Дунё шу биржанинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Dow Jones индексига қараб яшайди. Бу индекс АҚШнинг энг катта 40 компаниясининг акцияларини ўртача нархидир. Dow Jones ортса, демак, бизнес яхши кетаяпти, акциялар қимматлашаяпти.
Хабарларимизни доимо ўқиб боаётганлар билишадики, 2008 йил август ойида дунё молиявий кризисига йўл ояган АҚШ молиявий инқирозидан аввал Dow Jones индекси 13-14 минг ичида ўзгариб турарди. Кризис бошлангандан кейин ярим йилча ўтганда, бу индекс 7 минггача тушди. Яъни, энг катта ширкатларнинг акцияларини нархи икки баравар тушиб кетди. Кейин ўсиш бошланди ва ўтган йилнинг охирларида, аниқроғи, 31 декабрда тарихий чўққига чиқиб, 16 минг 588 га етди. Демак, катта ширкатлар акцияларининг сони шунчалик ошди.
Айнан шу фактга ассоланиб, АҚШ нафақат молиявий, балки, иқтисодик кризисдан ҳам чиқиб бўлгани гапирилаётганди.
Аммо, сўнги ҳафтада, айниқса, ҳафтанинг охирги икки иш кунида Dow Jones индекси тахминан 500 поғанага ўпирилиб тушди. Бироз тушиш кеча ҳам давом этди. Ҳозир Dow Jones индекси 15 минг 838 га тенг.
Экспертларнинг фикрича, бундай тушиш вақтинчалик бўлиб, унинг сабабларини АҚШ ичидан эмас, ташқарисидан қидириш керак. Дунё глобаллашиб, иқтисодий, сиёсий, маданий ва ҳатто диний соҳаларда интеграцион жараёнлар кучайиб борар экан, дунёнинг нариги чеккасидаги жараёнлар ҳам АҚШ фондлар бозорига таъсир кўрсатмоқда. Шундай таъсир кўрсатаётган факторлар сифатида, Аргентина, Туркия, Бразилия, Россия ва энди Украинадаги воқеалар санаб чиқилмоқда.
Юқорида айтганимиздек, 2008 йил кризисидан аввал Dow Jones индекси 13-14 минг ичида ўйнаб турарди, эндиги ўзгаришлар 16-17 минг ўртасида бўлар.