28 January 2014
00:54 -
Фатхулла Гулен 16 йилдан бери биринчи марта интервью берди, ББСнинг туркча хизматига
Ўзини замонавий исломчилар ҳаракати лидери деб тақдим этаётган Фатхулла Гулен, турк матбуотининг хабариларига кўра, АҚШнинг Пенсилвания штатидаги уйида ББСнинг туркча хизмати журналистига, табиий, турк тилида интервью берди ва Туркиядаги коррупцияга қарши ўтказилган операция, курдлар масаласи, шиаларга яқинлиги билан билинган алевийлар оқими билан муносабатлардан бошлаб, жуда кўп масалалар бўйича ўз кўришларини англатишга уринди.
Маълумки, шу пайтгача фатухуллачилар ҳаракати ёки жамоаси, ҳозир улар ўзларини Хизмат ҳаракати деб ҳам атайдилар, Туркиянинг Бош вазири Ражаб Эрдўғоннинг мамлакатни исломлаштириш йўналишидаги ҳамма ишларига ёрдамчи бўлишди, ҳозирги ҳокимиятда кучли мавқега эга бўлишди. Аммо, кутилмаганда, ўтган йилнинг 17 декабрь куни, Туркиядаги ҳокимият ичида турли лавозимларда ишлаётган бу “хизматчилар” катта операция ўтказиб, ҳукумат ичидаги коррупция ва порахўрликка аралашиб қолган катта гуруҳни ҳибсга олдилар. Ҳибсга олинганлар ичида ўша пайтдаги учта вазирнинг ўғли, давлат банкининг раҳбари ҳам бор эди. Уларнинг уйида картон қутиларда сақланаётган миллионлаб нақд доллар ва евролар топилди.
Бундан кейин бошланган тўполанлар натижасида, Ражаб Эрдўғон ўз ҳукуматини бутунлай ўзгартиришга, ўша учта вазирни улоқтиришга мажбур бўлди. Аммо, у ўз ҳукуматининг коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботганини тан олмасдан, бошланган операцияни ўзи, партияси ва ҳатто Туркия давлатига қарши бир фитна деб баҳолади ва бу фитнани уюштирган Фатхулла Гулен Жамоасига қарши уруш бошлади. Ваҳоланки, бу фитанами, фитна эмасми, муҳим бўлгани, коррупция ва порўрлик борлиги исботланганидир.
Фатхулла Гулен турли йўллар билан бу айбномаларни рад этиб келаётган бўлса ҳам, биринчи марта дунёга машҳур ББСга интервью бериб, яна бир марта ўзини оқлашга интилди.
Курдлар масаласи, алевийлар оқими билан муносабатлар ва шу кабилар - Туркиянинг ички ишларидир. Аммо, Фатхулла Гуленнинг Ражаб Эрдўғонга муносабати, Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) билан фатхуллачилар жамоаси орасидаги муносабатлар Турк Дунёси нуқаи назаридан ҳам муҳим эканлигини ҳисобга олиб, бу хабарда эътиборни айнан шу масалага қаратмоқчимиз.
Фатхулла Гулен АТП билан қарама-қарши бўлиб қолмаганини урғулаш учун, Ражаб Эрўғоннинг яқин атрофидагилар унга хато маълумотлар бериб, Ражаб Эрдўғон билан ўзини қарама-қарши қилиб қўйишганини урғулади. У дедики, авваллари подшоҳларнинг атрофидагилар ҳам баъзида хато маълумотлар бериб, подшоҳни хато йўлга солганлар.
Шу фикрнинг ўзи Фатхулла Гуленнинг қанчалик ибтидоий одам эканлигини, оддий ибтидоий, ўрта асрлардан қолган исломчи эканлигини кўрсатади. У ҳар икки сўзининг бирида демократияни эслаб туриши ҳам уни оқлай олмайди.
Тўғри, ўрта асрларда, подшоҳлар ўз атрофидагилар тарафидан алданган, хато йўлларга солинган бўлиши мумкин, аммо, 21 асрда, хабарчилик иккинчи нонга айланган замонда, Интернет замонида подшоҳ ўз атрофидагилар тарафидан алданаётгани ҳақида гапириш кулгилидир. Шундан кейин, Фатхулла Гуленнинг ББСга берган интервьюси икки пулга қиммат эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча. Шунақа интервью олган ББСчилар ҳам ўзларини шарманда қилдилар, десак бўлаверади
Дарвоқе, Ўзбекистонда Президент Ислом Карим ва Фуҳуша лақабли қизи ўртасидаги масхарабозлик воқеаларини изоҳлашга ҳам шундай ёндошганлар борлиги кўрсатадики, ибтидоийликда ўзбеклар ҳам ўрта асрларда қолиб кетган фатхуллачилардан қолишмайдилар.