Мухолифатда бўлган ўнгчи радикал Дания Халқ Партияси бу мамлакатга мусулмонларнинг кўчиб келишига қарши. Бу партиянинг парламентаги фракцияси мусулмонлар оқимини тўхтатиш ҳақида қонун қабул қилишини истайди, аммо, ҳатто бошқа ўнгчи партиялар ҳам бу каби таклифларнинг тарафдори эмас.
Дания парламенти Ватандошлик қўмитасининг декабрь ойидаги мажлисида бу партиянинг вакили Мария Краруп (Marie Krarup) “Мамлакатимизда мусулмон камчилининг сонини чегаралаб туришга мажбурмиз” дер экан, бу партиядан ЕИ парламентига номзод бўлган Андрес Вистисен (Anders Vistisen) шундай дебди: “Мусулмон асллиларнинг ўлкамизга келишини вақтинча бўлса ҳам тўхтатишимиз керак. Баъзи мусулмонларнинг ўлкамизга мослашиши қийин бўлмоқда. Мусулсон кўчманларини ўлкамизга келишини фавқулодда шаклда бўлса ҳам тўхтатишимиз керак. Шунда кўп муаммолар ҳал бўлади”.
Бунга қарши бўлганлар ҳам бор. Масалан, Либерал Иттифоқ Партиясининг Метте Бок (Mette Bock) шундай дебди: “Мусулмонларга қарши олинадиган тақиқлаш қарори ўлкамизни ҳуқуқ давлати бўлишдан узоқлаштиради.”
Хуллас, Даниядек демократик давлатда шунга ўхшаш бахслар бўлмоқда. Келажакада яна нималар бўлади? Бу ҳақда мусулмонларнинг ўзи ҳам ўйлаши керакмасми?. Нима учун мусулмонлар Ғарбга бунчалик интилмоқдалар? Ўз мамлакатларидаги иқтисодий муаммолар туфайлими? Мусулмонлар ўз мамлакатларидаги муаммолар ҳақида ҳам ўйлашлари керкмасми? У муаммоларни ечиш йўллари устида ўйлашлари керакмасми? Керак, керак, керак...