26 January 2014
07:28 -
Украинада сал кам сенсация: Янукович қадамма-қадам ҳукуматни мухолифатга топшириши мумкин
Мамлакатнинг турли вилоятларида Евромайдон тарафдорлари кучайиб бораётгани, бир қатор вилоятларда маҳаллий маъмурият бинолари намойишчилар тарафидан босиб олиниб, феълан маҳаллий ҳокимият уларнинг қўлига ўтиб бораётганидан қўрқувга тушганидан бўлса керак, Президент Виктор Янукович кеча кечқурун мухолифат лидерлари билан кўришганда, Бош вазир лавозимига мухолифат лидерларидан бири, Юлия Тимошенко лидерлигидаги “Баткившчина” блокининг Олий Рададаги фракцияси раҳбари Арсений Яценюкни (расмда) кўрсатиши мумкинлигини айтибди.
У, бундан ташқари, Бош вазирнинг гуманитар масалалар ўринбосари қилиб, “Удар” Партиясининг лидери, машҳур боксчи Виталий Кличко тайинлаши мумкинлигини ҳам айтиб, ҳамма қамалган намойишчиларни озод қилишга, яқинда қабул қилинган репрессив қонунларни юмшатишга ваъда берган.
Арсений Яценюк Евромайдонда мухолифат ҳокимиятни қўлга олишга тайёр эканлигини айтиш билан бирга, “биз бу таклифни рад этмаймиз, аммо қабул ҳам қилмаймиз” деди ва ҳозирги ҳукуматнинг биронта сўзига ишонмаслигини урғулади. У репрессив қонунларни юмшатиш эмас, бекор қилиш кераклигини, намойишчиларга қарши очилган ҳамма жиноий ишлар бекитилиши шартлигини, Украина 2004 йилдаги Конституцияга қайтиши лозимлигини ҳам урғулади.
Хуллас, Украинада мухолифатнинг қўли баланд кела бошлаган кўринади. Лекин, вазият жуда мураккаб, воқеаларнинг давомини тўғри башорат қилиб бўлмайди. Мамлакат аҳолисининг 17 фоизини, хусусан, Қримда 58, Донецкда 48 фоизини ташкил қилувчи руслар ҳали охирги сўзларини айтмаганларини ҳам, Россиянинг роли катта эканлигини, аммо, 7 февралда Сочида очиладиган қишки Олимпиада ўйинлари олдидан Владимир Путин кескин қадамлар қилмаслигини ҳам ҳисобга олиш керак.