25 January 2014
19:06 -
ЯИМнинг ўсиши бўйича Қирғизистон ҳам биздан олдинда эмиш
Ислом Карим иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг йиллик ортиши бўйича дунёда биринчилардан эканлигимизни айтиб, масхарабозлик қилади. Аммо, ЯИМнинг ҳажми бизда ҳеч қачон очиқланмайди, халқдан сир тутилади. Чунки, киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича ривожланган давлатлардан 30-40 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, ҳатто қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 марта орқадамиз.
Энди қирғизларнинг Президенти Алмазбек Атамбаев (Ислом Каримдан ўрганиб бўлса керак), ЯИМнинг ортиши бўйича 2013 йилда МДҲда биринчи бўлганини айтиб маытанибди, яъни ортиш 10,5 фоиз эмиш. Бу ҳақда қирғизларнинг Статистика кўмитаси ҳам расмий хабар тарқатди.
Ислом Карим эса, яқинда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида бизда ўсиш 8,1 фоиз бўлгани билан мақтанганди.
Лекин, қирғизлар, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, ЯИМ маҳсулотнинг ҳажмини эълон қилдилар. Уларда ЯИМ 2013 йилдаги 10,5 фоиз ўсишдан кейин 350 миллиард қирғиз сўми бўлибди. Бу тахминан 7 миллиард доллар демакдир.Демак, киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича Қирғизистон биздан ҳам орқада.
Бироқ, мақтанишда баравармиз.