25 January 2014
12:19 -
Тиниб-тинчимайдиган Нурсултон Назарбой Давосда экан, Ислом Карим инида ўтириб масхарабозликлар қилиш билан овора
Швецариянинг машҳур Давос шаҳрида 1971 йилдан бери Давос Форуми деб ҳам аталадиган йиллик Жаҳон Иқтисодий Форуми ўтказилади. Бу йилги Форум 23-27 январь кунлари ўтмоқда. Сурия, Туркия, Украина каби давлатларда бўлаётган бўронли воқеалар туфайли, бу йил Давос Форумига эътибор камроқ бўлаётганини тан олиш керак.
“Ҳаракат” Агентлиги кечаги хабарларидан бирида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Остонада Буюкбританиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр учрашганини билдирганди. Ҳозир аниқланишича, бу учрашув Остонада эмас, Давосда бўлган экан. Яъни, Нурсултон Назарбой ҳам ўша ерда бўлган.
Қозоқларнинг Казинформ Агентлигининг кечаги хабарига кўра, Нурсултон Назарбой Давосда ўтказган учрашувлари ҳақида брифинг ўтказибди. Унинг айтишича, учрашувларда Қозоғистонга янги инвестициялар жалб қилиш, хусусан 2017 йилда Остонада ўтказиладиган ЭКСПО-2017 жаҳон кўргазмасига инвестициялар жалб қилиш масалалари гаплашилган. Нурсултон Назарбой билан учрашганлар унинг Марказий Осиёнинг келажаги, Эроннинг ядровий дастури, Афғонистон, Сурия ва Украинада бўлаётган воқеалар ҳақидаги фикрлари билан қизиқишибди.
Казинформнинг хабарида айтилмаса ҳам, тахмин қилиш қийин эмаски, Нурсултон Назарбой Қозоғистонни Марказий Осиёнинг етакчиси, унинг келажагини яратадиган давлат деб танитган.
Минг афсуски, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим инидан чиқмасдан Фуҳуша исмли қизи билан қилгани каби масхарабозликлар билан овора. Ўзбекистоннинг иқтисоди ботиб борар экан, Ислом Карим 20 январда Вазирлар Маҳкамасида нутқ сўзлаб, қандайдир оламшумул ютуқларимиз ҳақида ёлғон тўла нутқ сўзлаши ҳам ўша масхарабозликлар қаторидадир.