21 January 2014
22:48 - Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Тўйтепага кўчирилади

Тошкент вимлояти ҳокимлиги, ҳокимликка қарашли бошқармалар ҳамда давлат ҳокимятининг вилоятга тегишли маъмурий идоралари Ўрта Чирчиқ туманига кўчирилади. Шу йилнинг ёзида амалга оширилиши кутилаётган мазкур ҳаракатларга ҳозирдан тайёргарлик бошланиб кетган.

Вилоятнинг маъмурий марказини Келес ёки Тўйтепага кўчириш масаласи аввал ҳам бир неча марта кўтарилган. Аммо бу масала ҳал қилинмай келаётганди, дейди мухбиримиз.