22 January 2014
00:37 - “Даракчи” ҳафталиги яна чоп этила бошлайди
Шу йилнинг 31 январидан мамлакатдаги энг йирик тиражда чоп қилиниб келган, Гулнора Каримга қарши кампания даврида газета хўжайини Фирдавс Абдухолиқовнинг унга яқинлиги боис тўхтатилган “Даракчи” нашри қайтадан чоп қилина бошлайди. Унинг сўнгги тиражи 300 мингдан ортиқ нусхада 2013 йилнинг 31 октябрида чоп қилинган. Ўшанда тожик миллатига мансуб Фирдавс Абдухолиқов МХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ҳибсга олинган ва ҳалигача унинг дараги чиқмасди. Ўша даврда "Ҳаракат" Агентлигининг сайтига ҳам қулф солингани туфайли, биз бу хабарларни тарқатолмаган ва шарҳлар беролмаган эдик.

Айрим манбалар “Даракчи” ижодий уйи” аталмиш ширкат, яъни “Даракачи”, “Сўғдиёна” газеталарининг муассиси бошқа бир одамнинг қўлига ўтганини иддао қилишмоқда.

Маълумотларга кўра, “Даракчи” ижодий уйи” масъулияти чекланган жамиятида ўтган йилнинг 27 ноябрида Бош прокуратура, Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмитаси томонидан бошланган молиявий текширишлар ҳамон давом этмоқда.