20 January 2014
17:40 - Ислом Каримнинг Вазир Маҳкамаси номидан имзолаган навбатдаги қарори ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас
Президент Ислом Карим тарафидан гўёки 17 январда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг Қарори бугун тушдан кейин ЎзА тарафидан эълон қилинди.

Узундан-узоқ Қарорнинг биринчи ярмида 2013 йилда эришилган оламшумул ютуқлар санаб чиқилади, иккинчи ярмида эса, “Мамлакатни узоқ муддатли ривожлантиришнинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланади”.

Йиллик иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишларини тўғри белгилаш учун, авваламбор, бугунги аҳволимизга тўғри баҳо бериш, яъни тўғри диагноз/ташҳис қўйиш шарт. Чунки, тўғри ташҳисгина муаммолар ечимининг ярмисидир.

Ислом Каримнинг Қарорида Ўзбекистоннинг бугунги аҳволига тўғри ва тўлиқ баҳо берилмаган, ташҳис йўқ.

“Ҳаракат” Агентлиги “Бирлик” Партияси билан биргаликда қўйган ва ҳеч ким инкор этолмайдиган ташҳис шундан иборатки:

1. Иқтисоднинг асосий кўрсатгич бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган давлатларни қўйиб туринг, қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан 8 ва 6 баравар орқадамиз. Ва бу фарқ йил сайин ортиб бормоқда. Яъни, Ўзбекистон борган сари қашшоқлашиб, миллионлаб ўзбеклар чет элларда мардикорлик қилиб, минглаб ўзбек аёллари фоҳишалик қилиб оила тебратадиган миллатга айланмоқда.

2. Ўртача ойлик бўйича ҳам қозоқлардан 8 баравар орқадамиз. Қозоқларда ўртача ойлик 683 доллар, бизда 90 доллар атрофида. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишади.

3. Юрт ташқарисида ишлаётган ўзбекларнинг сал кам 10 миллард долларлик ёрдами билан Ўзбекистоннинг бор-йўғи 11 миллиардлик Давлат Бюджети оёқда турибди. Демак, Ўзбекистон мустақил давлат сифатини ҳам йўқотиб бўлди.

4. Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқққанда, ўзбек аёлларини подалашиб зўрлаганда, юзлаб ўзбекларни қирғин қилганда, ҳозир Қирғизистон ўзбекларини тарихий ерларидан сиқиб чиқариш давом этаётган пайтда жим турган ўзбеклар миллат сифатини йўқотдилар. Бу масалалар бўйича овозини чиқармаган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ўзбекларга нисбатан жиноят қилмоқда.

Шу ташҳислар асосидагина Ўзбекистоннинг келажаги устида ўйлаш мумкин. Ҳозирги ҳокимият бу муаммоларга кўз юмиб ва аҳволимизга тўғри баҳо бермасдан иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишларини гўёки белгилаши нафақат масхарабозлик, миллат ва давлатга нисбатан жиноятдир.

Ўзбек халқи Совет КГБсининг топшириғини бажариб, Ўзбекни миллат сифатида, Ўзбекистонни давлат сифатида ўлдираётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимидан тезроқ қутилишни ўйламаса, миллат сифатимизни ҳам давлат сифатимизни ҳам тиклай олмаймиз.