17 January 2014
21:51 -
Ҳукуматнинг янги йил муждаси: “Тошкентда туғилсанг, пропискага кира оласан!”
Бугун “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги Ўзбекистон Адлия вазирининг янги буйруғи ҳақида хабар қилди. Буйруққа кўра, Тошкент шаҳрида туғилган бола албатта шаҳарда прописка қилиниши мумкин. Вазирнинг бундай “инқилобий” қарорга қандай қўл урганини билмадиг-у, лекин у Ўзбекистон ҳукуматининг Тошкентни қамал қилишига қарши қилинган ўзига хос саботажи экани аниқ. Боиси Тошкент шаҳри ва вилоятига прописка қилиш бўйича ҳукумат махсус қонун қабул қилиб, фуқароларнинг пойтахтда яшашига нисбатан ўзига хос таъқиқ қўйиб келаётганди.
Эндиликда Фуқаролик ҳолатларига далолатнома ёзиш бўлимлари (ЗАГС) пойтахтда пропискаси бўлмай туриб шаҳардаги туғруқхоналарда туққанларнинг болаларига бемалол туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани бериши мумкин. Албатта, бу ерда яна бир муаммо - пропискасизларнинг Тошкент туғруқхоналарига жойлашиши масаласи бор. Бу эса совет давридаги “ишга кирмасанг пропискага ўтолмайсан, аксинча прописканг бўлмаса ишга киролмайсан” қабилидаги кулгили ҳолатларини эслатади.