17 January 2014
20:42 -
Туркияда тўртинчи қаватдан тушиб кетган 2 ёшли Арас Ўзбекнинг аҳволи яхшилашмоқда

Кечаги хабарларимиздан бирида 4 қаватли уйнинг энг юқори қаватида яшайдиган 26 ёшли Ойлин Ўзбек очиқ деразадан тушиб кетган 2 ёшли ўғли Арасни ушлаб қолиш учун, унинг орқасидан сакраб, бола билан ерга тушгани, онасининг аҳволи яхши бўлса ҳам, боласи ҳали оғир аҳволда эканлигини билдиргандик.
Бугунги хабарларга қараганда, болакайнинг аҳволи яхшилашмоқда, аммо ҳали критик нуқтадан ўтмади. 4-чи қаватдан бетонга тушган боланинг аҳволи озгина бўлса ҳам яшилашиб бораётганининг ўзи мўъжизадир, дебди докторлар.
Ишқилиб, тўла мўъжиза бўлсин, Арас тузалиб, онасининг бағрида қолсин.