Давлатнинг расмий хабар аегнтлиги бўлган ЎзАнинг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасида хотин-қизлар томонидан олиб борилаётган ишларни янада юқори босқичга кўтариш, бу жараёнда қўмита бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилиб, ўзбек аёлларининг жамиятда нуфузи ортаётганини кўрсатувчи кўпдан-кўп рақамлар келтирилибди.
Хабарда пичоққа илинадиган биттагина факт келтирилади. Нимамиш, масалан, 2013 йили тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигини ҳар томонлама ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш учун 700 миллиард сўмга яқин кредитлар ажратганмиш, бу кўрсаткич 2012 йилга нисбатан 141,9 фоиз ўсганмиш. Яъни, сал кам 1,5 баравар.
Хўш шундай экан, охирги йилларда ўзбек аёлларининг ўртача ойлиги қанчага ошди, ўртача ойлик қанча ўзи? Аёллар ичида ишсизлик даражаси қанча? Бунақа саволларга хабарда жавоб йўқ.
Аммо, Ўзбекистонда оилани боқиш учун пул топиб бўлмаслиги сабабли миллионлаб ўзбеклар чет элларга чиқиб мардикорчлик қилмоқдалар. Осиё давлатларида минглаб ўзбек аёллари фоҳишалик билан шуғулланмоқдалар. Бир неча кун аввал Туркияда фоҳишалик билан шуғулланаётган 105 кишилик гуруҳ қўлга олинди.
Нимага бу хабарни тайёрлаган масхарабоз ЎзАнинг Н.Абдураимова исмли масхарабоз журналисти ўзбек аёлларининг аҳволи ҳақида ҳақиқатни гапирмайди. Чунки бу махарабозларнинг ўзбек аёлларини ҳақиқий аҳволи билан, умуман, ўзбек миллатининг аҳволи билан ишлари йўқ. Ваҳоланки, уларнинг ўзи ўша ўзбек мардикорлари ва фоҳишалик қилаётган ўзбек аёлларининг ҳисобига яшамоқдалар. Бюджетининг кучи билан Қозоғистондан 6 баравар орқада бўлган Ўзбекистон давлати чет элдан келаётган пулларсиз ўзининг масхарабоз журналистларга маош тўлаш имкониятига ҳам эга эмас.
Эй, Н.Абдураимова, ташла бу бефойда ишингни, Туркияга бориб, фоҳишалик билан шуғуллансанг фойдалироқ бўлади. Бу маслаҳат Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарларига ҳам тегишли.