14 January 2014
20:39 - Ўзбекистон жаҳон иқтисодий эркинликлар рўйхатида 16-чи ўринда, табиий, охиридан 16-чи
Ўзбекистон Президент Ислом Карим жуда кўп нутқларида Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот йилига 8 фоиз атрофида ортиб борганини завқ билан гапиради, аммо масхарабозлик қилиб, Ялпи Ички Маҳсулотнинг абсолют миқдори қанча эканлигини айтмайди. Айтса, иқтисодининг бу асосий кўрсатгичи бўйича қозоқлардан 8 баравар орқадалигимиз ҳаммага маълум бўлиб қолади-да.

Ислом Каримга маслаҳат берамиз, у киши янги нутқларида Ўзбекистон иқтисодий эркинликлар рўйхатида 16-чи ўринда эканлигини баралла гапираверсин. Фақат рўйхатнинг охиридан 16-чи эканлигимизни, яна бир масхарбозлик қилиб, тилга олмасин, холос. Тамом вассалом, алдагани ўзбек яхш-да!

Ҳазилни қўйиб, мақсадга ўтсак, бугун америкаликларнинг Мерос Фонди (The Heritage Foundation) ва машҳур The Wall Street Journal газетаси жаҳоннинг 178 давлатини ўз ичига олган иқтисодий эркинликлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатнинг бошида иқтисодий эркин деб баҳоланган 6 та давлат бор - Гонконг, Сингапур, Австралия, Швецария, Янги Зелландия, Канада. Умуман олганда иқтисодий эркин деб баҳоланган давлатларнинг сони 28 та, 56 та давлатнинг иқтисоди ўрта-миён эркин деб баҳоланган, иқтисодий эркинлиги чекланган давлатларнинг сони 61 та, иқтисоди босим остида бўлган давлатларнинг сони 28 та. Афғонистон ва Ироқ ичида бўлган 8 давлат бу рўйхатга олинмаган.

Умумий рўйхатда, масалан, АҚШ -12 (Обамадан аввал 6-чи экан), Гуржистон - 22, Япония - 25, Туркия - 64, Қозоғистон – 67 (ўрта-миён эркинлар гуруҳида), Қирғизистон -85, (ўрта-миён эркинлар гуруҳида) Тожикистон - 139, Россия – 140, Ўзбекистон – 163, Туркманистон – 171-чи ўринда. Тожикистон ва Россия иқтисодий эркинлиги чекланганлар гуруҳида, Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисоди босим остида бўлганлар гууҳида.

Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистоннинг ҳоли ҳароб. Москвага ишлайдиган Ислом Карим каби тожик раҳбарлигида нимага ҳам эришарди миллат сифатини йўқотган ўзбеклар.