13 January 2014
22:32 - Иқтисодчи Ислом Каримнинг янги йил кашфиёти
Ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукуматининг ғайриоддий қарори ҳақида хабар тарқатди. Хабарга кўра, мамлакатдаги саноат корхоналари олдига шу йил маҳсулот таннархини 1,4 фоизга ёки 940 миллиард сўмга қисқартириш вазифаси қўйилибди. Ажабланарлиси, таннархнинг камайтирилиши энергия ресурсларини тежаш ҳисобига 1,22 %, технологик йўқотишлар ҳисобига 1,5 %, ресурслар ва хом ашёлар сарфи ва харидни оптималлаштириш ҳисобига 2,6 % ва бошқа ҳаражатларни қисқартириш ҳисобига 5,1 % амалга оширилиши керак экан.

Ҳукуматнинг ғамхўрлигига қарангки, тежалган маблағлар корхонанинг ўзида қолармиш. Бу дегани давлат корхоналарни “ресурсларни иқтисод қилиш” ниқобида электрдан сиқадими ёки бу ерда бошқа ўйин борми? Ахир, бозор иқтисоди шароитида ҳукуматнинг бундай қарори ножиддий-ку!