13 January 2014
21:17 - Тошкентда банк мулозими ҳибсга олинди
МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий Банкининг Сергели тумани филиали бошқарувчиси ўринбосари Шерзод Йўлдошев ҳибсга олинган. Бу ҳақда Фарғона.Ру ахборот хизмати хабар қилди. У банк омонатчиларининг 500 миллион сўм (228 минг АҚШ доллари атрофида — Ҳаракат) маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда.

Маълум бўлишича, ҳозирда Йўлдошевга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг талон-тарож, ноқонуний даромадларни легаллаштириш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш сингари моддалари билан тергов ҳаракатлари бошланган.