12 January 2014
20:13 - Тожик-қирғиз чегарачиларининг тўқнашувида 8 киши яраланди, давлатлараро жанжал бўлмоқда, қирғизлар ўзбек чегарачисини отиб ўлдирганда Ўзбекистон оғзини ҳам очмаган эди
11 январь куни қирғизлар икки давлат ўртасида баҳсли бўлган ҳудудларда йўл қуриш ишлари олиб бораётган пайтда чиққан жанжалда икки тарафнинг чегарачилари аввал сўкишибдилар, сўнгра қурол ишлатибдилар. Расмий ҳабарларга қараганда, Қирғизистон тарафидан 6, Тожикистон тарафидан 2 киши ярадор бўлган. Икки томон ҳам ўзининг ҳақлигини гапириб, қарши тарафни айблаш билан овора. Табиий, 8 кишининг яраланиши оддий ҳол эмас, воқеа ҳар томонлама ўрганилиши, айбдорлар топилиши керак.

Аммо, бир неча ой аввал қирғиз чегарачилари ўзбек чегарачисини отиб ўлдирганларида, Ўзбекистон тарафи қирғизлар олдида тиз чўкиш билан чекланган эди. Ўзбекистонда ўзбеклар ҳокимияти эмас, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукмронлик қилар экан, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўзбеклар кўзини очиши, миллий ғурур ва миллий манфаат деган нарсалар борлигини эслаши керак. Аммо, минг афсуски, бугунги ўзбекларнинг мутлақо кўпчилиги ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайди. Зиёлиларимизнинг мутлақо кўпчилиги чўчқаларга айланганини ҳеч ким инкор этолмайди.