12 January 2014
10:33 - “Ҳаракат” ҳар доимгидек яна ҳақ чиқди, Ўзбекистон инқирозга кирмоқда

Аниқ маълумотларга асосланган бизнинг хабарларимиздан маълумки, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкмоқда, иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, демак, аҳолининг ўртача ойлиги бўйича, 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада бўлсак, 2012 йилда 8 баравар орқада эдик. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан 2-3 баравар кам ойлик олишади.

2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий кризиси аввал ривожланган давлатларни урди. Кризис снекин-аста ривожланмаган давлатларга ҳам етиб келишини мутахассислар билардилар. Бу ҳақда бизнинг агентлигимиз ҳам ёзган эди. Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. АҚШ ва Евпопа давлатлари кризисдан чиқмоқда. Аммо, Росия ва Қозоғистон каби унчалик ривожланмаган давлатларни кризис эндигина урмоқда. Бу икки мамлакатда ЯИМнинг ОРТИШ ФОИЗИ тушиб кетмоқда. 2014 йилда Россияда ортиш эмас, тушиш бўлиши, яъни рецессия бўлиши ҳам тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон каби иқтисоди ибтидоий даражада бўлган мамлакатларни шу пайтгача кризис урмади, чунки, кризис ривожланмаган, қашшоқ мамлакатларнинг нимасини ҳам урсин.

Аммо, ўтган жума кунда тарқатилган хабарларимиздан бирида "Samarqand" Банки бекитилгани, ундан аввал ҳам бир қатор банклар бекитилганини шарҳлар экан, бундай банк бекитишлар молиявий кризиснинг даракчиси бўлиши мумкинлигини башорат қилгандек.

Ҳозир маълум бўлишича, “Ҳаракат”нинг башорати тўғри бўлган. Расмий ахборот воситаларининг билдиришича, 2014 йилда Ўзбекистон Давлат Бюджетининг дефицити ЯИМнинг 1 фоиздан ошмаслиги кераклиги Президент Ислом Каримнинг 2013 йил 25 декабрдаги Фармони билан белгиланибди.

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 50 милларда атрофида, Давлат Бюджетининг даромад қисми эса, 11 миллиард атрофида эканлигини назарга олсак, бюджетимиз дефицити бу йил ярим млрд доллар, яъни 4-5 фоиз атрофида бўлади бўлади. Ислом Карим йиллардан бери бюджетимиз дефицитсиз, ҳатто профицит (даромад ҳаражатдан кўп) билан бажарилаётгани билан мақтанарди. Ваҳоланки, ўша йилларда ҳам бюджетимизнинг даромад ва ҳаражат қисмлари аҳолиси биздан 2 бараварча кам бўлган Қозоғистондан 3 бараварча кам эди. Яъни, тўғридан-тўғри қашшоқ эдик.

Мана энди дефицитга ҳам етиб келдик. Дефицитнинг сабабларидан бири кризис бўлса, иккинчиси - Россияда меҳнат муҳожирларнинг йўлига қўйилаётган катта тўсиқлардир. Тўсиқлар туфайли ўзбек меҳнат муҳожирларининг сони қисқариши билан бирга, улар Ўзбекистонга юбораётган пулнинг ҳажми ҳам камаяди.

Тахмин қилиш мумкинки, миллат сифатини йўқотган, миллий ғурур деган нарсани ҳам унутган ўзбекларнинг бундай нарсалар билан иши бўлмайди. Қозоғистонда дворниклик қилиб ўзбек профессорларида кўпроқ маош олиб яшаш мумкин экан, Ўзбекка яна нима керак?

“Ҳаракат” Агентлиги ўзбеклардан бекитиб келинаётган рақамларни эълон қилаётганига ҳам содда ўзбеклар ҳайрон бўлса керак, "кимга бунинг кераги бор" дея. Аммо, Ўзбекнинг кўзини шунақасига очишдан бошқа йўл.