08 January 2014
18:07 -
Андижонда қўшма корхонанинг омборига ўт кетди
Андижон шаҳридаги “GM-Ўзбекистон” қўшма корхонаси учун автомобил ўриндиқлари ишлаб чиқарадиган “Ўз-Тонг Хонг Ко” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси омборида 5 январга ўтар кечаси чиққан ёнғин корхонага қатта зарар келтирди.Омбордаги маҳсулотлар куйиб кул бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар прокурутаруаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, корхона йилига чорак миллон автомобил ўриндиқлари, шунингдек, стул, электр кўрпа, футбол, баскетбол, волейбол ва теннис тўплари ҳам ишлаб чиқарарди.
Маълумотларга кўра, корхона йилига чорак миллон автомобил ўриндиқлари, шунингдек, стул, электр кўрпа, футбол, баскетбол, волейбол ва теннис тўплари ҳам ишлаб чиқарарди.