4 январи куни оламдан ўтган ёзувчи Аҳмад Аъзам кеча Тошкентдаги Камолон қабристонида тупроққа берилди. Қарийб 3 йилдан бери буйрак етишмовчилиги билан гемодиализга боғлиқ бўлган Аҳмад Аъзам 64 ёшда эди. Мухбирларимизга кўра, Аҳмад Аъзамнинг маъракасига унинг дўстлари, шогирдлари ва жамоатчилик вакиллари тўпланган.
Расмий ахборот воситалари унинг ёзувчи ва журналист сифатида ишлаб келган лавозимларини санаб чиқиш билан чекланар экан, интернет тармоғида чоп қилинаётган мақолаларда, унинг асарлари ва ижодига, ўзи йўқ адабий маҳоратига урғу берилмоқда.
Бироқ, қанчалик оғир бўлмасин, таъкидлаш керак, Аҳмад Аъзам ўзбек мухолифатчилиги ва ўзбек жамияти ичидаги демократик жараёнларнинг ривожланиш тарихида ўта хунук из қолдирган, тўғрироғи, Ўзбек миллатга хоинлик қилган одамлардан бири.
У “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг 1988 йил 11 ноябрда тузилган Ташаббус Гуруҳининг аъзоси эди. Аммо, бирликчиларнинг хотираларида айтилишича, ташкилотнинг бошланғич шаклланиш босқичида у мутлақо иштирок этмаган, Ташаббус Гуруҳининг ҳафталик мажлисларида унинг бўлгани, биронта амалий иш қилгани ҳеч кимга маълум эмас.
У 1989 йилнинг ёз ойларида тўсатдан ўта фаолга айланабошлади. “Бирлик”нинг лидерларидан бири бўлган Салой Мадамин Ёзувчилар Уюшмасининг котиби сифатида жонбозлик кўрсатиб, Уюшманинг Тошкент вилоят ташкилоти раҳбари Усмон Азимни (у “Бирлик”нинг май ойидаги Таъсис қурултгойида раис ўринбосарлигига сайланган, унинг Ёзувчилар Уюшмаси биносидаги икки хонали кабинети “Бирлик”нинг бош қароргоҳига айланган эди) ишдан четлатди, ўрнига Аҳмад Аъзамни олиб келди.
Айнан ўша пайтда Ёзувчилар Уюшмаси Тошкент вилоят ташкилотининг котиби, яъни Усмон Азимнинг котиби, “Бирлик”нинг ташкилий оёққа туришида катта меҳнати сингган Гавҳар Норматовага қарши Аҳмад Аъзам бошчилигида ифлос кампания бошлатилди. Гавҳар “Бирлик”нинг пулларини ўзлаштириб олишда айбланди. Ваҳоланки, ўша пайтда “Бирлик”нинг пичоққа илинадиган пули борлиги ҳақида гапириш кулгили эди. Гавҳар Норматова ўрнига Дилором Исоқова олиб келинди. Шундай қилиб, “Бирлик”нинг бош қароргоҳи Аҳмад Аъзам ва Дилором Исоқоваларнинг назорати остига олинди.
Яна айнан ўша пайтда Ислом Карим Кремль ва Лубянка тарафидан Ўзбекистоннинг бошига ўтқазилгани ҳеч тасодиф эмас экан.
Тез орада Салой Мадамин раҳбарлигидаги ёзувчилар гуруҳи, бу гуруҳ ичида жонбозлик кўрсатганлар яна ўша Аҳмад Аъзам ва Дилором Исоқова кабилар эди, Ислом Каримни жар ёқасига олиб келиб қўйган “Бирлик”нинг митингларини “кўча чангитиш” деб баҳоладилар, “Абдураҳим Пўлатов митинглар йўли билан халқни қон йўлига олиб кетмоқда” деб жар солдилар ва “Бирлик”ни парчаладилар.
Ўша пайтда Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-демократик ҳаракат бўлмиш “Бирлик”ни кучсизлантириб ва тахти қимиллаб қолган Ислом Каримнинг мавқесини мустаҳкамлаб, Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини ўрнатилишига ёрдам берган Салой Мадаминниг ёнида Аҳмад Аъзам ва Дилором Исоқава кабилар бўлишган. Ўзбекнинг бугунги ачинарли аҳволга олиб келинишида улар асосий роль ўйнашган.
Улар миллат хоинларидаир. Улар миллат олдида жавоб берадилар. Аҳмад Аъзам кабиларни жавобгарликдан ўлим ҳам қутқаролмайди.
Бу хоинга Оллоҳ ҳам керакли муносабат кўрсатиши шубҳасиздир.