06 January 2014
21:19 -
Ўзбекистон божхоначилари Тожикстонга кетаётган ўғирликни қўлга туширгани ҳақиқатми ёки...
Ўғирликлар қўлга туширилгани Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси томонидан тарқатилган баёнотдан маълум бўлди.
У ердаги иддаога кўра, Ўзбекистон ҳудудидан Тожикистонга ўтувчи юк вагонлари текширилганда, мазкур мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кетилаётган 20 дан ортиқ транспорт воситаси топилган ва тутиб қолинган. Буларнинг барчаси Европа мамлакатларидан ўғирланган қимматбаҳо автомобиллар экан.
Божхоначиларимиз баёнотида Тожикистон фуқаролари тарафидан Болтиқбўйи мамлакатлари орқали жўнатилгани айтилаётган автомобиллар орасида BMW, Range Rover, Lexus, Honda кабилар борлиги алоҳида таъкидланади.
Қизиғи шундаки, бир неча кун олдин Германия расмийлари Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг қариндошлари мазкур мамлакатдан ўғирланган 200 га яқин қимматбаҳо машинани ҳайдаб юргани ҳақидаги маълумотларни оммага ошкор қилишганди. Буни немис терговчилари машиналарга ўрнатилган GPS тизими орқали аниқлаган. Аммо Президент Имолали Раҳмоннинг матбуот вакили бу айбловларни уйдирма деди ва тожикларнинг ўлимдан хабари бор, лекин бундан хабари йўқлигини айтмоқда.
Аммо, дейди мухбиримиз, икки тожик – Ислом Карим ва Имомали Раҳмон – бир-бирларига шахсий душман эканликларини ҳисобга олсак, Ислом Карим ўз ҳамкасбини шарманда қилиш мақсадида немислар ёққан оловга ёғ сепиб, Давлат Божхонасига ёлғон хабар тарқаттирган бўлиши ҳам мумкин. Давлат масхарабозликка айлангандан кейин, Бош масхарабоздан ҳар қандай нарса кутиш мумкин.