15 November 2013
14:10 -
Хитойда янги сиёсий партия тузилди. Биз ўзбекларга нима?
Хитойда, бир неча кун олдин, янги партия тузилганлиги ҳақидаги янгилик, кўпчилик учун оламшумул воқеа бўлмади.
Чунки Хитойда янги партия тузиш ҳаракати, кейинги йилларда жуда кўп марта бўлиб, натижасиз тугаган.
Масалан,1998 йили АҚШ президенти Билл Клинтонни Хитойга расмий ташриф билан келиш кунига мўлжаллаб, студентларни 1989 йилги Тяньаньмэнь майдони қўзғолони раҳбарларидан бўлган Цинь Юнминь ва Ван Юцайлар, Хитой Демократик партиясини тузганлигини эълон қилган эдилар ва ўша кунни ўзидаёқ давлатни Фуқаровий ва ижтимоий ишлар Палатасига, партияни рўйхатга олиши учун ариза топширишган.
Аммо, Хитой Коммунистик партияси (ХКП) давлат бошқарувидаги ўз сиёсий монополиясини йўқотишни хоҳламади ва ҳақиқий кўппартиялик учун курашаётган одамларни намойишкорона жазолади ва демократик партия лидерлари Цинь Юнминь 12 йил, Ван Юцай эса 11 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинди.
Хитой Халқ Республикаси 1949 йилда яъни тузилган вақтидан буён ХКП якка ўзи, ҳокимиятни ўз монополиясига айлантириб, бошқариб келмоқда.
Шунинг учун ҳам бугунги кунгача Хитойда ҳокимият учун кураш, фақат ягона ҳукмрон коммунистик партиясини ичидагина бўлиб туради.
1966 йили ўша даврда Компартияни раҳбари Мао Цзедун бошлаган машҳур “Маданий инқилоб” (асл номи “Буюк пролетар маданий инқилоби”) номи билан танилган партия ичидаги сиёсий кураш, Хитой Компартиясини ичидаги гуруҳларни давлатни ривожлантириш йўлларига ҳар-хил қарашда бўлган одамлар орасидаги кураши эди.
Маълумки бу инқилоб натижасида, Мао Цзедун ўз рақиблари устидан ғалаба қозонган ва Хитой учун янгича сиёсий ва иқтисодий йўлни таклиф қилганлар жазоланган. Жазоланганлар орасида, кейинчалик Хитойни иқтисодий юксалиш назариясини яратган ва уни амалга оширган Ден Сяопин ҳам бўлган.
Мао Цзедуни ўлимидан кейин, янгича йўлни тарафдорлари бўлган одамлар аста секинлик билан яна ҳокимиятга келишди ва улар бугунги кунгача бўлган Хитойни юксалишини таъминлашди.
Бироқ, кейинги йилларда баъзи ижобий иқтисодий реформалар натижасида Хитойни юксалиши Компартияни ичида янги элитани туғилишига сабаб бўлди ва бу элита вакиллари давлатни бундан кейин ривожланиши учун энди Компартия тўсиқ бўлиб қолганини тушуниб етдилар ва улар мамлакатда сиёсий ислоҳотлар ўтказиш керакли ҳақида гапира бошладилар.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки Хитойда ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар мутлақо коммунистик бошқарувига зид эди.
Ана шу элита вакилларидан бири сифатида танилиб ва жамоатчилик орасида катта шуҳрат қозонган шахс Бо Силайни (ХКПнинг сиёсий бюро аъзоси) яқин орада Хитой Компартиясини раҳбари бўлиб қолишидан чўчиган партияни ичидаги консерватив кучлар унга қарши курашни бошладилар ва турли хил айблар билан уни партиядан ўчириб уни умрбод озодликдан маҳрум қилинишига эришдилар.
Қизиғи шундаки, Хитойда бугунги кунда янги партия тузганлар, айнан Бо Силай тарафдорлари эканлигини билдиришди ва уни янги тузилган партияни фахрий раиси деб эълон қилдилар.
Агар бу партия расмона сиёсий партия салмоғини олиб оёққа туришга эришса, Хитой сиёсий ҳаётида оламшумул ўзгариш бўлади деб ҳисобласа бўлади.
Чунки ,бу партияни орқасида оддий одамлар эмас, балки давлатни янги элитаси турибди ва улар ҳозирги кунгача сиёсий монополияга эга бўлган Компартияга ҳақиқий альтернатив куч бўлиши мумкин.
Масалани айнан шу томонини тушунган ҳозирги ҳокимиятдаги кучлар, янги партия тарафдорларига шиддатли зарба беришга ҳаракат қилишади, бу эса Компартияни ичида қарама-қаршиликни кучайтириб Хитойда жиддий сиёсий реформалар бошланишига сабабчи бўлиши мумкин.
Биз ўзбеклар учун, бу воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, миллати ва ватани учун жон куйдирган юқори лавозимли шахслар ва элита вакиллари альтернатив сиёсий куч тузишмаса ёки мавжуд бўлган демократик мухолифатга қўшилмаса, давлатимизда тинч ва ижобий ўзгаришларни амалга ошириш масаласи орқага сурилиб тураверади.
Маълумот учун: Аслида Хитой Ҳалқ Республикасида, Компартиядан ташқари яна 8та партия рўйхатдан ўтган, лекин улар ҳаммаси Компартияни назоратида ишлайдиган, аҳамияти ва таъсири бўлмаган чўнтак партиялар.