"Иван Васильевич касбини ўзгартиради" фильмида, сохта шоҳ ва ўғри давлат бошига ғайри табиий равишда тасодифан келиб коладилар. Бу албатта бир фантастик фильм, лекин бугунги кунларда Ўзбекистонда содир бўлаётган реал воқеаларни ғайри табиийлиги эса ана шу фильмни ҳам орта қолдирмоқда.
90 - йиллар бошида барча кўрсаткичлари бўйича, Марказий Осиёда лидерлик қилиб турган Ўзбекистондай давлатни, Ислом Каримов минтақадаги энг қолоқ давлатга айлантирди. Ватанимиздаги иқтисодий муносабатлар бир неча аср олдинги Африка давлатларидаги муносабатлардан ҳеч қандай фарқи қолмади. Ислом Каримов давлатининг коррупция даражаси, уни бу кўрсаткичи бўйича давлатимизни дунёда биринчи ўринга олиб чиқди. Беш миллиондан ортиқ аҳоли чет элларда мардикорлик қилишга мажбур бўлмоқдалар. Ҳозирда бутун бошли Ўзбекистондаги иқтисодий система ҳам коллапс холатидадир.
Давлат - бу жамиятни ҳимоя қилиш, уни фаолиятини ва бутунлигини ўзига асосий мақсад қилиб қўйган сиёсий идоралар бирлиги, деган халқаро тушунчадан келиб чиқиб давлатимизни бугунги аҳволига назар ташласак, Ўзбекистондаги аҳвол умуман тескари эканлигини кўрамиз.
Президентнинг кизи Фуҳуша билан боғлиқ ва уни атрофида бўлаётган воқеалар, Ўзбекистонда бирор бир сиёсий идора жиддий фаолият олиб бормаётганлигини кўрсатди.
Қонуний ва конституцион вазифаларини ижро этиш ўрнига парламент, вазирликлар, прокуратура, милиция, миллий хавфсизлик хизматлари давлатимизни ўзларининг шахсий, молиявий-иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бўлиб олишганини гувоҳи бўлиб турибмиз.
Давлатни уларга албатта президент Ислом Каримов бўлиб берган, чунки сохта шоҳ Иван Васильевич каби, Соҳта президент Ислом Каримов ҳам, ўз ҳокимиятини иложи борича узоқ вақт ноқонуний ушлаб туриши учун, ўғрилик ва қароқчиликни ўзига касб қилиб олган давлат ходимларига суяниш кераклигини яхши билади.
Президент Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзияев, Бош прокурор Рашид Қодиров, Миллий хавфсизлик ҳизмати раиси Рустам Иноятов, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбовлар, - жамиятни ҳимоя қилиш, уни фаолиятини ва бутунлигини ўзига асосий мақсад қилиб қуйган сиёсий идоралар бирлигини, яъни давлатни мавжудлигини акс эттирадиган одамлар, шу кунгача Фуҳушани барча жиноий талабларини бажариб келганликларини ўзиёқ - Ўзбекистон халқаро тушунчасидаги давлат эмас, аксинча ҳокимиятни ноқонуний равишда эгаллаб олган жиноий тўда қўлида эканлигидан далолат бериб турибди.
Аммо уларнинг асосий жинояти бу эмас, асосий жиноят- ўзбек миллатини қўлидан ўз давлатини тақдирини ўзи ҳал қилиш имкониятини олиб қуйилганлигидир.
Бугун Марказий Осиёнинг ҳақиқий лидери ва халқаро миқёсдаги арбобга айланган инсон бу- Қозоқистон президенти Нурсултон Назарбоевдир.
Шу кунларда у Ислом Каримов устидан роса кулаётган бўлса ҳам керак. Назарбоевга қолса, у Ислом Каримовга кичик бир ЖЭКни ҳам бошқаришга бермас эди, чунки у жуда яхши билади Ислом Каримов- сиёсатчи ҳам, иқтисодчи ҳам эмас.
Назарбоев тарихга Қозоқистонни оёққа турғизган ва яхши ривожланишига катта ҳисса қўшган шахс сифатида кирса керак, албатта якуний баҳони қозоқ биродарларимизни ўзлари беради.
Аммо, ўзбеклар учун эса Ислом Каримов мардикорбоши ва Фуҳушани отаси сифатида тарихга кириши аниқ.
Мамлакатимизни бугунги аянчли аҳволдан эса олиб чиқадиган битта куч бор холос, у ҳам бўлса Ўзбекистон демократик мухолифати. Демократик мухолифат ватанимиз сиёсий саҳнасида очиқ фаолият олиб бормагунча, Ўзбекистонда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар бўлмайди.
Мамлакатимизни бугунги аянчли аҳволидан олиб чиқишни энг тўғри йўли, барча миллатини, ватанини тақдирига берфарқ бўлмаган инсонларни Ўзбекистон демократик мухолифатига бирлашишидир.