14 June 2013
23:49 - Ўзбекистон Вашингтонга янги элчи юборади, у нима каромат кўрсатади?
Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчиси Илҳом Неъматовнинг миссияси тугаши муносабати билан унинг Ўзбекистонга қайтиши кутилмоқда. Маълум бўлишича, АҚШдаги элчилик лавозимига Бельгиядаги элчи лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Ғуломов тайинланади.

Ўз вақтида Европа Иттифоқи ва НАТОдаги миссияси раҳбари лавозимида ишлаган Бахтиёр Ғуломовнинг АҚШга юборилиши Ўзбекистон ва океанорти мамлакати ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида бир нарса дейиш қийин. Маълумки, бу одам Ўзбекистоннинг ЕИ билан алоқаларини ривожлантиришда ҳам ўзини кўрсатолган эмас. Бу масалада асосий ролни "Бирлик" Партияси ўйнаган. Айнан бу партиянинг Ўзбекистон каби диктаторликларни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уларни Ғарбга интеграция қилиш самаралироқдир деган баёноти Ғарб томонидан ижобий қабул қилинган ва ЕИ Ўзбекистон билан алоқаларини чуқурлаштиргшан эди.

"Бирлик" лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Пўлат Охун ЕИнинг ташқи масалалар бўйича Бош комиссари Хавьер Соланага бу ҳақда хат ёзишган ва ундан жавоб ҳам олишган эди.