14 June 2013
12:37 -
Эрдўғон намойишчиларнинг вакиллари билан саҳаргача гаплашди, ҳали натижа номаълум
Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон икки ҳафтадан бери давом этаётган ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчиларининг вакиллари билан кеча кечасига яқин учрашувни бошлаган экан, улар саҳар пайтигача гаплашишибди. Хабарларда бу учрашувга доир тафсилотлар йўқ ҳисоб.
Аммо, Эрдўғоннинг ўринбосарларидан бири намойишларни тўхтатиш масаласи бўйича Истанбул шаҳарида рефрендум каби бир нарса ўтказилмагунча, намойишчиларга тегилмайди, деган маънода баёнот бергани маълум, холос.
Хуллас, Туркияда ноаниқлик давом этмоқда. Шуни айтиш керакки, референдумнинг ҳуқуқий кучи бўлмайди, чунки мамлакат конституцияси фуқароларга намойишлар ўтказиш ҳуқуқини берган. Конституцияни ўзгартириш учун эса, Эрдўғоннинг партияси парламентда етарлича овозга эга эмас.
Хабарларда айтилишича, Эрдўғон билан учрашганларнинг кўпчилиги санъатчилар экан. Санъатчилар халқ билан бирга эканликлари, халқнинг дарди билан яшаётганлари диққатга сазовордир. Бу воқеа ўзбек санъатчиларига ҳам ўрнак бўлиши керак. Бизнинг санъатчилар маънавий қиёфатларини йўқотганлари, миллат билан мутлақо ишлари йўқлиги ҳаммага маълум факт. Тўғри, уларни бир нарсагина қизиқтиради - бир тийинга қиммат арзон-гаров ашулалар айтиб, миллат сифатини йўқотган одамлардан пул шилиш.