14 June 2013
10:53 - Белни тўла бекитмайдиган шим кийиш таъқиқланади

Расмдагидек, белини тўла бекитмайдиган шим кийишни тақиқловчи қарор ҳали кучга кирмади, аммо шу кунларда киради. Қизиғи шундаки, бундай қарор чиқариш учун тайёргарлик ислом давлатларидан бирида эмас, АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Вайлдвуд (Wildwood сўзини ёввойи ёки бокира ўрмон деб таржима қилиш мумкин) шаҳарчасида кўрилмоқда.

Шаҳар мэрининг айтишича, жуда кўп шаҳарликлар телефон қилиб, бундай шимларни таъқиқлашни сўрашаётган экан. Бу қарор шаҳар кенгашида тасдиқлангандан кейин, белдан 7,5 сантиметр пастгача бўлган жойларни бекитмайдиган шим кийиш мумкин бўлмайди.

Бундай таъқиқни бузганларга биринчи марта 25 билан 100 доллар ўртасида жарима солинади, иккинчи марта 200 доллар жарима ёки 40 соатлик мажбурий иш жазоси берилади.