06 August 2008
03:00 -
20:00 - Амалдорлар ўйини, ёхуд ҳукумат миқёсидаги ошкора рэкет (“Эзгулик” жамиятнинг пресс-релизи, № 38, 6.08.2008) 16:30 - Ўзбекистон ҳукумати чет элда яшаётган ватандошлар масаласида “Бирлик”нинг таклифларига эътибор берадими, 
20:00 - Амалдорлар ўйини, ёхуд ҳукумат миқёсидаги ошкора рэкет (“Эзгулик” жамиятнинг пресс-релизи, № 38, 6.08.2008)

Бу пресс-релизда “Эзгулик” жамиятининг 19 марта сайтимизда эълон қилинган “Президентни ким алдади: Мулк қўмитасими ёки Вазирлар Маҳкамаси?” пресс-релизида айтилган воқеаларнинг давоми ёритилади.

Масаланинг моҳияти - Деновдаги “Бободеҳқон бозори” учун икки манфаат гуруҳи жанг олиб бораётганида. Бундай жанглар, тўғрироғи, турли манфаат гуруҳлари, мафиялар орасидаги жанглар, бозор иқтисодига асосланган мамлакатларда бўлган, бор ва бўлади. Ҳар бир томон ўз ғалабаси учун ҳеч бир сиёсий жиҳати бўлмаган муаммони сиёсийлаштиришга, ҳатто бу масалага тажрибасиз ҳуқуқ ҳимоячиларини тортишга ҳаракат қилиши ҳам демократияга янги ўтаётган давлатларнинг тажрибасидан маълум.

Кўринишидан Деновда ҳам шундай бўлмоқда. Бу каби муаммолар ҳуқуқ доирасида ҳал қилиниши керак. “Эзгулик” бу муаммога фақат ва фақат шу маънода ёндошмоқда эканлиги пресс-релизнинг руҳидан билиниб турибди. “Эзгулик” фаоллари яхши тушунишадики, акс ҳолда, бу масалада тарафкаш бўлиб қолиш эҳтимоллиги бор, бунга аралашганлар эса жафо чекишлари мукин.

Манба – www.ezgulik.org

16:30 - Ўзбекистон ҳукумати чет элда яшаётган ватандошлар масаласида “Бирлик”нинг таклифларига эътибор берадими, ҳеч бўлмаса Россиядан ўрнак оладими?

Рус оммавий хабар воситаларининг билдиршича, бугун бу мамлакатнинг Бош вазири Владимир Путин Ёшларнинг ишлари билан шуғулланувчи федерал агентлик раҳбари Василий Якоменко билан учрашиб агентликнинг фаолияти ҳақида маълумот олган.

Федерал агантлик қилаётган ишнинг қизиқ томонлари ҳам бор. Масалан, ҳозир чет элда бўлган ёш олимлар ва аспирантларга оид маълумотлар базаси яратилибди ва Агкнтлик уларни Россияга қайтариш устида ишламоқда.

Ёш олимларнинг кўпчилиги - яхши иш қидириб чет элга кетган ёки ўша ерда олий ўқув юртларини битиргач, ишлашга қолганлар. Уларни меҳнат муҳожирлари дейиш мумкин.

Рус ҳукумати ёш меҳнат муҳожирларининг тақдири билан қизиқаётгани Ўзбекистон ҳукуматига ўрнак бўлармикан? Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони миллионларни ошди, уларнинг кўпчилиги чет элларда ўта аянчли аҳволда яшайди. Улар Ўзбекистон фуқароларидир, уларнинг муаммолари билан шуғулланиш Ўзбекистон давлатининг вазифаси, бурчи. Бу иш билан тўғридан-тўғри Ислом Каримнинг ҳукумати шуғулланиши лозим.

Аммо, “Бирлик” Партиясининг бу хусусдаги таклифлари, хусусан Чкт элда яшаётган ватандошлар билан алоқалар вазирлиги тузиш таклифи эътиборсиз қолаётгани ачинарли ҳолдир. Ўзбекистон ҳукумати яна бир соҳадаги ишлари билан тарихга ёмон отлиқ бўлиб киришини истамаса, “Бирлик”нинг таклифига қулоқ солиши, бундай вазирлик ёки айтилган масалалар билан шуғулланувчи бошқa бир орган яратиши, унинг раҳбарлигига мухолифатнинг кўзга кўринган вакили Пўлат Охкнни тайинлаши керак. Бу вазифага мухолифат вакилининг келтирилиши жуда муҳимдир, чунки меҳнат муҳожирлигининг кўпчилиги ҳозирги ҳукуматнинг ташаббусларига, агар улар бўлганда ҳам, ишончсизлик билан қараши муқаррар.

Бундан ташқари бошқа имкониятлар ҳам кўздан кечирилиши керак. Маълумки, бир вақтлар чет элдаги ўзбеклар билан алоқалар ўрнатиш мақсадида “Ватан” жамияти тузилганди. Аммо, бу жамият КГБнинг назорати остида ишлайдиган ташкилот эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Кейинчалик АҚШлик ўзбек миллионери Абдурауф Мақсудий раҳбарлигида халқаро “Эл” жамияти курилди. Аммо, унинг фаолияти яхшилаб йўлга қўйилмади, унга ҳам ҳамма “Ватан” жамиятнинг давомчиси сифатида ижобий қарамади.

Агар Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик”нинг таклифига эътибор бермаса, чет элдаги ўзбек диаспорасининг ўзи “Эл” жамиятини, масалан “Ўзбек эли” номи остида ва ҳақиқий мустақил ташкилот сифатида қайтадан оёққа қўйиши, ўзбекларнинг ватан билан алоқаларини ривожлантириш, меҳнат муҳожирларининг муаммоларини ечишга ёрдам бериш каби ишлар билан шуғулланишни бошлаши лозим. Абдурауф Мақсудий ва бошқа ўзбек бизнесменлари бу каби ташаббуслардан четда туришмаса керак.

8:00 - Абдураҳим Пўлатнинг “орзуси” амалга ошди, Ўзбекистон экология ҳаракати тузилди

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат сўнгги йилларда ёзилган мақола ва хотираларида 1988 йили ўзи аъзоси бўлган “Оролни сақлаш комитетини” аввал Экологик фронтга, сўнгра Халқ фронтига айлантириш учун амалий иш ҳам бошлагани, аммо бур гуруҳ ёзувчиларнинг ташаббуси билан тузилаётган “Бирлик” халқ ҳаракатига таклиф қилингандан кейин унга қўшилганини ёзди.

Ўзбекистон Миллий Хабар Агантлигининг кеча тарқатгшан хабарига кўра, 2 август куни Тошкентда “Ўзбекистон экология ҳаракати” номли жамоат бирлашмаси тузилибди.

- Кечикиб бўлса ҳам тузилган бундай ташкилот ташаббусчиларини табриклаш ҳам мумкин эди, агарда у ростдан ҳам ҳукуматдан мустақил ҳаракат бўлса, - дейди Абдураҳим Пўлат. - Ўзбекистонда ҳукуматдан мустақил ташкилот, мухолифатдан ташқари, бугун принцип ўлароқ бўлиши мумкин эмас. Чунки, бу каби оммавий ташкилотлар мамлакатдаги бор муаммоларга жамоатчилик ва ҳукуматнинг эътиборини жалб қилиш, ҳукуматни бу муаммолар билан шуғулланишга чақириш, керак бўлса, ҳукуматга жамиятнинг босимини уюштириш учун тузилади.

Демак, бундай ташкилотларнинг фаолияти, биров истайдими ё йўқми, фарқи йўқ, маълум маънода сиёсийлашади. Мавжуд ҳукумат бунга ҳеч қачон йўл бермайди. Шундай экан, бундай ташкилотнинг тузишдан мақсад нима - тушуниш қийин. Бирон жойда планга кириб қолган бўлса, расмиятчилик учун тузилган бўлса керак. Бутун бошли сиёсий партиялар тузилиб, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаверадиган Ўзбекистонда, бир жамоат бирлашмасининг тузилиши ҳеч бир аҳамияти бўлмаган воқеадир.