05 August 2008
03:00 -
23:00 - Белорусия мухолифати ичида ҳам тинчлик йўқ 8:30 - Покистонлик журналист Аҳмад Рашиднинг янги китобида Марказий Осиё ҳам тилга олинган 3:30 - Более 40 узбеков освобождены из рабства в Самарской области
23:00 - Белорусия мухолифати ичида ҳам тинчлик йўқ

Ўзбекистон, Россия, Озорбойжонда каби Белорусия демократик мухолифати ичида ҳам бирлик йўқ, ички муаммолар туфайли қизғин жанглар бор. Бутун мухолифатни қўйиб туринг, мухолифат партияларининг ичида ҳам шу аҳвол.

Ўтган якшанба куни мухолифатнинг асосий кучларидан бири бўлмиш Белорусия социал-демократик “Громада” партиясининг қурултойи бўлган. Бу қурултой ҳисобот-сайлов қурултойи эмас, яқинда бўладиган парламент сайловларига тайёрланиш, парламентга ўз номзодларини кўрсатиш учун йиғилган эди. Партия раиси Александра Козулин икки йил аввал президент сайловлари арафасида убштирган митинглари туфайли 5,5 йилга қамалгани сабабли қурултойда иштирок этмаган. “Свобода” радиосининг билдиришича, раис вазифасини вақтинча бажариб турган Анатолий Левкович раиснинг қамоқдалигидан фойдаланиб, янги сайловлар ўтказишга ва раис бўлиб олишга эришган. Александр Козулин эса фахрий раис қилинган.

Бундай қарорга қарши овоз берган партия фаоллари раис алмаштириш давлат раҳбари Лукашенко билан келишилган ҳолда ўтказилганини айтиб, янги раисни хоинликда айблашмоқда. Уларга кўра, янги раис парламентга киритилиши ва бу факт Белорусияда демократиянинг олға кетиши сифатида пропаганда қилиниши мумкин.

Воқеалар қандай давом этишини вақт кўрсатади. Янги раис ҳукуматнинг қўғирчоқими ёки йўқми, деган саволга ҳам жавоб кейинроқ берилади. Аммо, бир нарса аниқ. Бир маҳаллар “Бирлик” бўлиниб, куч йўқотганида ҳам воқеалар ҳукумат тарафидан бошқарлаётганига ҳамма ишонмаганди. Ҳозир буни ҳамма билади. Белорусияда ҳам вақти келиб ҳамма нарса очиқланади. Аммо, ҳозирча диктатура мустаҳкамланаётгандек кўринмоқда.

8:30 - Покистонлик журналист Аҳмад Рашиднинг янги китобида Марказий Осиё ҳам тилга олинган

Кеча ББСнинг инглиз эшиттиришларида таниқли журналист Аҳмад Рашид билан унинг “Хаосга тушиш” номли янги китоби бўйича суҳбат ўтказилди. Оддий журналист эмас, тадқиқодчи журналист бўлган Аҳмад Рашиднинг суҳбатидан маълум бўлишича, унинг китоби Покистон, Афғонистон ва Марказий Осиёда миллий давлатлар яратиш ғояси чўккани ва радикал Ислом таҳликаси ҳақидадир.

Аҳмад Рашид ББС журналистининг “Марказий Осиё, Покистон ва Афғонистонда Ислом радикализми мавжуд вакум/бўшлиқни тўлатганини ёзгансиз. Қандай бўшлиқни назарда тумоқдасиз?” саволига жавоб берар экан, Марказий Осиёдаги бўшлиқ – бу ерда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш учун жиддий ҳаракат ҳам қилинмаганидан келиб чиққанини урғулайди.

У ўз мамлактидаги аҳволни ҳеч бир сайланган ҳукуматга ўз ислоҳатларини тўла ўтказишга имкон берилмагани билан изоҳлар экан, бунинг йўлидаги асосий тўсиқ армия бўлганини гапиради ва бунинг устига Покистон раҳбарлари демократия нормаларига риоя қилишдан кўра, ўз шахсий ҳокимиятларини ўрнатишни ўйлашади, деган фикрини билдиради.

Покистонлик журналист АҚШда бу йилги сайловдан кейин ҳокимиятга келадиган Демократик маъмурият Ислом дунёсига ижобий ёндошади ва Ислом экстремизмининг юксалишига сабаб бўлган омилларни яхши ўрганади, деб умид ҳам билдирган. Унинг фикрича, Афғонистонда Карзай ҳукуматининг демократияни ривожлантириш йўлидаги асосий хатоси – сиёсий партияларнинг оёққа туришига имкон берилмаётгани ва сайловлар партиявий асосда ўтказилмаётганидир.

Бу қисқа иқтибосларда ҳам кўриниб турибдики, Покистонлик журналист Марказий Осиё, Покистон ва Афғонистондаги муаммоларнинг умумий нуқталарини кўра олган ва уларни бутун бир шаклда анализ қилган. Агар ББСнинг ўзбек хизмати, сайтимизда кўп марта урғулангандек, Ўзбекистон МХХсининг назорати остида ишламас эди, бу каби китобларни ҳар томонлама ҳамда чуқур анализ қилган бўларди. Китобнинг камчиликлари бўлишига қарамасдан, бундай aнализ ўзбек сиёсатчилари учун фойдали бўлишини гапириб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.

3:30 - Более 40 узбеков освобождены из рабства в Самарской области

Сотрудники УФСБ, УФМС и УБОП ГУВД Самарской области освободили 44 гастарбайтера, которые более полугода находились фактически в рабстве, работая в подпольном кондитерском цехе. Как сообщила пресс-служба УФСБ по Самарской области, подпольный цех находился в Похвистневском районе Самарской области.

«Сорок четыре гражданина Узбекистана без соответствующего разрешения занимались производством сладких орешков, трубочек, печенья и других кондитерских изделий. Цех находился в здании бывшего пивзавода и не был приспособлен под выпекание сладостей. Проживали иностранцы в том же здании, где и работали. Спальные помещения соседствовали с производственными, мужчины и женщины размещались совместно», - говорится в сообщении.

В УФСБ подчеркнули, что гастарбайтеры жили в таких условиях не по своей воле.

«Большинство из них были доставлены в начале 2008 года автобусом из Оренбурга, куда они прибыли на поезде из Ташкента. По прибытию работодатели забрали у них паспорта и лишили их возможности покидать территорию производственного цеха. Для этого за ними следили специальные надзиратели. Заработная плата узбекам выдавалась нерегулярно, у большинства из них она составляла 300 рублей в месяц. Работодатели обеспечивали их лишь минимальными продуктами питания», - отмечается в сообщении.

По информации УФСБ, кондитерский цех принадлежит ООО «Китобой».

«Данная компания будет привлечена к ответственности за незаконное использование иностранной рабочей силы (ст. 18.15 КоАП). За указанное правонарушение предусмотрен штраф в размере от 200 до 800 тыс. рублей за каждого работника. Кроме того, ООО «Китобой» будет наказан за грубые нарушения технологического процесса производства, санитарно-эпидемиологических и противопожарных норм», - говорится в сообщении. В нем уточняется, что освобожденные гастарбайтеры привлечены к административной ответственности. «Каждому из них назначен штраф в размере 2000 рублей и административное выдворение за пределы России, - говорится в сообщении. // «Интерфакс»