11 June 2013
22:26 -
Тожикистон “Ҳалол” стандартини расман қабул қилди
Тожикистон ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари учун "Ҳалол" ёрлиғини расман қабул қилди. Аҳолисининг 95 фоизи мусулмон бўлган бу мамлакатда бундай стандартга эҳтиёж бор, дейилмоқда.
“Ҳалол” стандарти бўйича махсус комиссия аъзоси Авзалшо Оидов “Озодлик” радиосига берган интервьюсида: "Ҳайъат аъзолари бутун жараённи - хомашёнинг етиштирилиши ва ишлаб чиқарилишидан тортиб, унинг етказиб берилиши ва сотувига қадар бўлган жараённи назорат қиладилар" деган.
Ўзбекистон ҳукумати бундай ёрлиқлар билан ўзича маҳсулотлар ишлаб чиқараётган фирма ва корхоналарни, ўз ташаббуси билан “ҳалол” бўлишга уринаётган миллий тадбиркорлар ва ошхоналарни таъқиб остига олган.