Мана бир неча йилдан бери Ўзбекистон телевидиниясининг энг оммабоп кўрсатуви - "Ошга марҳамат" дастуридир. Бу кўрсатув, Президент Ислом Каримнинг қизи Гулнора Каримга тегишли TVM телеканалида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни (такроран якшанба куни) намойиш этилади.
Ош таёрлаш бўйича мусобақада ўзбек хонандасидан тортиб чойхоначисигача бир-бирлар билан беллашишдан чарчашмаяпти. Зукко ҳакамлар гуруҳи эса (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мурод Ражаб бошчилигида) ошга ўтин ёқишдан тортиб гуручга туз сепиш жараёнини қизғин муҳокама қилиб, баҳолар бериб боришяпти. Кўрсатувни оммалаштириш мақсадида дастур муаллифлари "Ошга марҳамат"ни вилоятлар бўйлаб турнеларга олиб чиқишяпти.
Мамлакат иқтсодий ва ижтимоий муаомолар гирдобида чўкаётган маҳал, мавжуд ҳукумат шундай дастурлар билан аҳоли ўз-ўзини хурсанд қилиб, алданиб юришини исташи кундай аёндир.
Ҳеч шубҳа йўқки, бундай кўрсатувларни оммалаштиришдан мақсад - Ўзбек халқини қорамол бўлиб қолишини мустаҳкамлашдан бошқа нарса эмас. Чунки, қорамол бош кўтармайди, иқтсодиётга қизиқмайди, Ялпи Ички Маҳсулотни тушинмайди, сиёсатга аралашмайди. Ким неча йилдан бери унга чўпонлик қилади, унга фарқи йўк, қирғиз фашисти келиб унга ўхшаган қорамолни сўйса ҳам пинагини бузмайди, унга овқатини бериб, орада ошпазлик бўйича чемпионатлар ўтказиб турса бўлди. Бу жараёнда хукумат ўзининг асосий малайлари бўлмиш, пул учун миллатини хам сотишга тайёр, принципсиз маддоҳларлардан усталик билан фойдаланмоқда.
Аммо, хамма Ўзбеклар хам бунга учаётганлари йўқ! Телевизорда бу кўрсатувни кўрганидан сўнг, туфлаб кетаётганлар сони ҳам кам эмас! Демак ҳали миллатни қайта тиклашга умиди сўнган эмас! Сўнгмайди ҳам! Уни сўнгдирмаслик учун курашаётганлар сони ортиб бормоқда. Уларнинг мақсади - миллатнинг ҳозирги аҳволи билан шуғулланадиган телепрограммалар яратиш, миллатнинг келажаги миллатнинг ўз қўлида эканлигини, саводсиз чўпонни алмаштириш вақти келганини халққа тушунтириш. Телеканаллар тўла ҳукуматнинг қўлида эканми, Интернетнинг имкониятларидан фойдаланиш мутлақо зарур.
"Ҳаракат" Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифаси бу йўналишда қандай ишлар қилаётганини тушунаётганлар сони ортмоқда. Баъзи жойларда унининг хабарларини муҳокама ҳам қилишмоқда.Бу иш янада жадаллаштиришили керак.
Аҳмад Тошкандий