11 June 2013
19:34 -
Тожиклар Альюмин заводи масаласида инсофга келдими ёки навбатдаги сиёсий найрангбозлик?
Тожикистон Парламенти қуйи палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси раиси Дилором Тошмуҳамедовага мактуб йўллаб, экология масалалари бўйича парламентлараро комиссия ташкил қилиш таклифи билан чиқибди. Таклифда ўзбек-тожик муносабатлари, трансчегаравий муаммолар, экология ва атроф муҳитга зарар масалаларини парламент йўли билан тадқиқ этиш таклифи ўртага ташланади.
Хусусан, мактубда Тожикистондаги Альюмин заводи, Роғун ГЭСи масалаларини парламентлараро комиссия даражасида ўрганиш ва ҳукумаьларга таклиф билан чиқиш масаласи баён этилади. Тожикистон томонидан минтақага бевосита салбий таъсир кўрсатаётган масалалар бўича инсофга келмоқдами ёки бу шунчаки сиёсий найрангбозлик, буни вақт кўрсатади.
Лекин, масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Иккала мамлакатнинг парламенти ҳам сиёсий саҳнада ҳеч қандай роли бўлмаган масхарабоз тузилмалардир. Шундай бўлса ҳам, икки диктаторни бир столга ўтқазишдан олдин, масхарабозларни гапиритириб кўришдан қандайдир фойда бўлиши мумкин.