04 August 2008
03:00 -
9:00 - Улуғ рус ёзувчиси Александр Солженицин вафот этди

Якшанбадан душанбага ўтар кечаси улуғ рус ёзувчиси Александр Солженициин 89 ёшида вафот этди. У бу йил 11 декбрда 90 ёшга кирарди.
Фақат Россиянинг эмас, дунёнинг ҳамма буюк адабий мукофаатларини олган рус ёзучисининг ҳаёти мураккаб эди.Чунки, унинг ўзи мураккаб шахс бўлган.Улуғ Ватан Урушида артилериячи офицер сифатида иштирок этган Солженицин Сталиннинг ички сиёсатига қарши эди. Аммо, бунинг сабаби, Солженициннинг ўзи ёзишича, Сталин леинизмни бузгани бўлган. У ўз фикрларини яқин дўстларига гапиргани КГБга маълум бўлади ва 1945 йили саккиз йилга қамалади.
1953 йилнинг бошида у озод қилинди, касалиги туфайли турли шаҳарларда, 1954 йилнинг бошларида Тошкентда даволанди. Қамоқдаги саккиз йил ичида у марксизм-ленинизмдан бутунлай юз ўгирди ва бундан кейинги бутун умрида православ-патриотик ғояларига содиқ қолди.
Аммо, бутун дунё ва собиқ Совет жумҳуриятларида Соженицинни Совет коммунистик тузумининг кирдикорларини очиб берувчи “Иван Денисовичниг бир куни”, “Архипелаг ГУЛАГ” каби асарлари туфайли танишади ва уни ҳатто демократ, деб ҳисоблашади Аслида ундай эмас, 1974 йили СССРдан чиқариб юборилиб, 1994 йили ватани Россияга қайтиб келган Солженицин Ельцин ва унинг командаси қилаётган ишларга танқидий кўз билан қараб келган, Путиннинг сиёсатини очиқча бўлмаса ҳам қўллаб-қувватлаган.
Нима бўлса ҳам, Сольжиницин одамзод тарихининг энг қоронғи саҳифаларини яратган коммунистик тоталитар системанинг танқидчиси ҳамда унга қарши курашган ва ғалаба қилган инсон сифатида тарихда қолади.