11 June 2013
02:45 -
Ўзбекистонда бўлажак сайлов ўйинларига тайёргарлик: янги қўғирчоқ лидерлар саҳнага чиқарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбари Наримон Умаров “Адолат” Социал-Демократик Партиясига раис этиб сайланибди. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда зимдан бўлажак сайловларга тайёргарлик бошланган ва келгуси сайловларга “кўппартиявийлик ва демократик асослар”да ўтказиладиган сиёсий тадбир шакли беришга ҳаракат қилинмоқда.
Энди эса ўзига янги лидер тайинламаган Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси қолди, холос. Афтидан, айнан шу партия президент Ислом Карим ўз номзоди қилиб олади ва эски масхарабозлик сценарийси бўйича сиёсий воқеалар старт олади.