11 June 2013
02:11 - Тошкентга Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари келди

Кеча тарқатилган расмий хабарларга кўра, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин келиб, Ўзбекистон томони билан сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. Россия Ташқи ишлар маҳкамасидаги функциясига кўра, МДҲ мамлакатлари бўйича маъсул бўлган бу шахснинг айнан қайси сиёсий мавзуларда музокаралар ўтказаётгани борасидаги маълумотлар одатдагидек расмий хабарларда акс этмаган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, бу одам вазирликда қабул қилинган. Аммо, меҳмон ким ёки кимлар билан учрашгани, ким билан учрашувлар режалаштиргани ҳам айтилмайди.