Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий боғда ёзувчи Саид Аҳмад ва шоира Саида Зуннунованинг ҳайкали очилиши маросими ўтди. Президент Фармони билан ўрнатилган ҳайкал очилиши маросимига мажбурий келтирилган коллеж ўқувчиларидан бири маросим пайтида ўта иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли ҳушини йўқотди. Йиғилганлар эътиборини ҳушидан кетган боладан кўпроқ ҳайкал пойидаги ёзувлар тортди, дейди мухбиримиз. Чунки ҳайкалтарош ва ташкилотчиларнинг нўноқлиги туфайли “Саид Аҳмад” ёзувчи Саида Зуннунованинг, “Саида Зуннунова” сўзлари эса, аксинча, ёзувчининг тагига тушиб қолгани бўлди.
Саида Зуннунова ва Саид Аҳмад ўзига яраша халққа хизмат қилган одамлар. Ҳар одамда бўлгани каби ўз камчиликлари ҳам бор. Нима бўлганда ҳам, бу каби инсонларнинг хотирлаш миллатнинг вазифасидир.
Аммо, Миллат учун жонини берган Чўлпон ва Абдулла Қодирий каби буюкларимизга шаҳарнинг энг марказларида ҳайкал қурмасдан, иккинчи даражали ишлар билан шуғулланиб юрган миллатмиз, айнан, шу каби сабаблардан ҳам ҳозирги аянчли аҳволда эмасмизми?
Дарвоқе, ҳайкалларнинг очилиш маросимида ҳушини йўқотган коллеж ўқувчиси ҳам шундай адолатсизликка қарши ҳеч нарса қиломай ерга йиқилган ҳақиқий Ўзбек йигитчаси эмасмикан?