09 June 2013
19:19 - Қозоғистонда иқтисод дабдала, санъат ва маданиятчи?

Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистон биздан бор-йўғи 8 марта (!!!!!) олдинда эканлигини ёзавериб, ҳамманинг миясига сингдирдик. Ҳа, қозоқ халқининг аҳволи шунақа аянчли. Қозоғистон бу кўрсатгич бўйича Туркиядан бироз олдинда бўлса ҳам, АҚШдан 5 (!!!) баравар орқада. Бечора қозоқ халқи.

Хўш, бу бечораларнинг санъат-маданият соҳасида аҳволлари қанақа. Масалан, ўтган йили Остонад 3,5 минг кишилик концерт зали қурилган эди. Сентябрь ойида шу саҳнада 20 асрнинг энг таниқли хонандаларидан бири бўлмиш Муслим Магомаевнинг 70 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди. Унинг турмуш ўртоғи Тамара Синявская ва русларнинг машҳур хонандаси Лев Лешченко бу концернтга келишибди. Маҳаллий қозоқ ва рус хонандалари Муслим Магомаевнинг ўта машҳур ашулаларини айтишларини кўриб ҳайрон қоласиз. Табиий, қозоқларнинг бу соҳада биздан қанча орқада эканликларини кўриб ҳайрон қоласиз. Ҳар ҳолда бу ерда ҳам ўша 8 марта ҳақида гапириш керак бўлар.

Ўзбеклар шунчалик пастлашиб, қозоқларнинг концертини кўриб ўтирмасликлари ўз-ўзидан маълум. Аммо, жуда истганлар топилса, уни шу ерда кўришлари мумкин:

http://www.youtube.com/watch?v=pRx6myeQNBY