09 June 2013
08:12 -
Роберт Блейк: АҚШ Афғонистондан чиқиб кетмоқчи эмас, Ўзбекистонда ёмон нарсалар ҳам, яхши нарсалар ҳам бор
АҚШ Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 7 июнь куни Вашингтондаги Россия ва Евросиё Тадқиқотлари Девис Марказида ўтказилган "Евросиёда Ислом" номли сиёсий конференциясида нутқ сўзлаган экан, кеча Давлат Департаменти тарафидан тарқатилган дайжестдаги бу нутқнинг матни бизга ҳам етиб келди.
Роберт Блейк бу минтақада Исломнинг роли тарихда катта бўлганлагини урғулаб, Самарқанд ва Бухородаги мадрасалар кўплигини айтар экан, бу кунлар хусусида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ва турли террористик мақсадли гуруҳчалар борлигини эслатиб ўтади. Нутқнинг асосий қисми Афғонистондаги аҳволга бағишланган.
Бу ердаги асосий фикр шундай: "АҚШ бу минтақани ташлаб кетмоқчи эмас". Яъни, америкалик дипломат "Ҳаракат" мухбирлари ва экаспертлари тарафидан йиллардан бери айтиб келинаётган гапни яна бир марта тасдиқлади.
Нутқнинг сўнги қисмида АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан хавфсизлик соҳалардаги ҳамкорлиги қисқача санаб ўтилади. Бизни кўроқ Ўзбекистон қизиқтиргани учун, Роберт Блейкнинг Ўзбекистонга оид гапларининг қисқача маъносини келтирамиз.
Маълум бўлишича, АҚШнинг Федерал Тергов Бюроси (инглизча - Federal Bureau of Investigation, FBI, русча - ФБР) Ўзбекистонга Автоматик Бармоқизи Ахборот Системаси яратишда ёрдам бермоқда экан. Бундай ёрдам берилаётгани тушунарли. Аммо, америкалик дипломат Ўзбекистонда сиёсий қарашлари бошқача бўлганлар ва диндорларга босим давом этаётганини айтиб туриб, яқинда Тошкентда Фуқаролар Жамияти Форуми ўтказилганини мақташи қизиқ бўлибди. Чунки, Роберт Блейк бу Форум набатдаги махарабозлик тадбири бўлганини тушунмаслиги мумкин эмас. Шундай экан, у нимага бу Форумни мақтаганини биз ҳам тушунмадик.