07 June 2013
13:55 - Ўзбекистондан ҳам Ҳаж зиёратига борадиганлар сони қисқариши мумкин

Саудия Арабистони подишҳолиги Мадина ва Жидда аэропортларини кенгайтириш баҳонисида Ҳаж зиёратига келувчилар миқдорини 20 фоизгача қисқартириш ҳақида маълум қилган. Бу дегани Ҳаж зиёратига келувчилар лимити сезиларли даражада қисқаради, деганидир. Ўзбекистонда Ҳажга йўл олувчилар 5000 нафар бўлса, бу йил ҳожи бўлиш 4000 кишигагина насиб қиларкан. Шундоғам рақобат юқори, ҳатто Ҳажга бориш учун пора аралашадиган Ўзбекистонда вазият бу борада кескинлашади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва Мусулмонлар идораси бу борада ҳалигача бирор муносабат билдиргани йўқ.

Мадина ва Жидда аэропортларини кенгайтириш вақтинчалик иш. Аммо, мусулмонлар сони ортган сари, Ҳаж қилиш имкони борларнинг сони ҳам ортиб боришини ҳисобга олсак, келажакада бу каби муаммоларнинг ягона ечими - Ҳажни исломнинг фарзлари рўйхатидан чиқариш бўладиганга ўхшайди.